Вақф ишлари, ислом ва муқаддас жойлар вазирлигининг фармойишига кўра, масжидлар ва черковларда икки ҳафтага тадбирлар тўхтатиб қўйилди. Давлат муассасалари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари қисқартирилган иш режимига ўтган. Шаҳар ҳокимияти бозорлар, ресторанлар ва банкет залларини ёпиб қўйди. Оммонда пйшанба куни полиция касаллик юқтириб олганлар яшайиган 10 та уйни изоляция қилди. Худди шундай чоралар бошқа жойларда ҳам кўриляпти, айрим шаҳарларда соат 18.00 дан 06.00 гача комендант соати амал қилади. Қироллик бош вазири Омар Раззаз чекловлар режими иқтисодиётнинг кенг кўламли тўхтаб қолишига йўл қўймасликка имкон беради деб умид билдирди, чунки бу, унинг сўзларига кўра, мамлакат ЯИМ 5% пасайгани ва ишсизлик 23% ўсганини ҳисобга олиб, сабий оқибатларга олиб келади.
Июнда Урдун ҳукумати иқтисодиётнинг кўплаб секторларини қайта ишга туширди ва 21 мартдан амал қилиган фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан сўнг минтақалар оралиғида транспорт қатновини тиклади. 8 сентябрдан бошлаб халқаро аэропортар очилди, бу эса мамлакатга чет элда бўлиб турган фуқаролар ва сайёҳлар оқимини оширди, хабар қилади ТАСС.