Terrestrial Jerusalem (TJ) ташкилотининг ҳисоботига кўра, бу баёнотлар «мавжуд вазиятнинг тубдан ўзгариши»ни ва «узоққа борадиган ва потенциал портлаш хавфи бўлган оқибатлар»ни ифодалайди.
1967 йил тасдиқланган «статус-кво»га кўра, ал-Ақса номи билан ҳам машҳур бўлган, 14 гектар майдонни эгаллаган ал-Ҳарам аш-Шариф комплексида фақат мусулмонлар ибодат қилиши мумкин.
Мусулмон бўлмаганлар бу ерга ташриф буюриши мумкин, лекин ибодат қила олмайди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу «статус-кво»ни 2015 йил расмий баёнотида тасдиқлаган.
Бироқ яқинда Исроил билан Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги битимларги киритилган банд вазият ўзгариши мумкинлигига ишра қилади.
3 август куни АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан эълон қилинган АҚШ, Исроил ва БАА қўшма баёнотда шундай дейилган: ««Видение мира» ҳужжатига кўра, тинчлик билан келган барча мусулмонлар ал-Ақса масжидига ташриф буюриши ва унда ибодат мумкин, Қуддусдаги бошқа муқаддас жойлар эса барча динларга тинч эътиқод қилувичлар учун очиқ қолиши керак».
Бироқ Исроил, ушбу баёнот каби, ал-Ақсани бир масжид биноси сифатида таърифлайди, изоҳ берилади TJ ҳисоботида.
«Исроилнинг [ва, афтидан, АҚШнинг] фикрига кўра, тоғдаги масжид бўлмаган ҳамма нарса «Қуддуснинг бошқа муқаддас жойларидан бири» сифатида таърифланади ва барча, жумладан, яҳудийлар ибодат қилиши учун очиқ», - дейилади ҳисоботда.
«Бу атамаларнинг танланиши тасодифий ҳам нотўғри ҳам емас, ва у қасддан бошқа нарса сифатида кўриб чиқилиши ҳам мумкин эмас, гарчи Маъбад тоғида яҳудийлар ибодати учун эшикни кенг очиш ва шундай қилиб статус-квони тубдан ўзгартириш учун яширин ҳаракат бўлсада».
Жума куни эълон қилинган Баҳрайн билан келишувда ҳам худди шундай баёнот такрорланди. Фаластинлик ҳуқуқшунос, ал-Ақса ва Қуддус ишларига ихтисослашган Халед Забарка Al Jazeera га айтганидек, баёнотда «масжид мусулмонлар суверенитети остида эканлиги аниқ кўрсатилган».
«БАА бундай қоидани қабул қилганида Исроилга ал-Ақса усидан яшил чироқ ёқиб берди», - деди Забарка.
«Бу 1967 йил Қуддус босиб олинганидан кейин девор ичидаги ҳамма нарса Урдун назорати остида эканлиги белгилаб берилган ал-Ақса масжиди [белгиланган] халқаро ва ҳуқуқий статус-квони ошкора ва жиддий бузишдир».
Фаластинликлар Хеброндаги Иброҳим масжидида бўлгани каби, узоқ вақт Муқаддас масжидни бўлиб олишга бўлган уринишлардан хавотирда.
TJ ҳисоботида статус-квони ўзгартиришга интилаётган «ўта миллатчи диний яҳудий ўнг қанот» етакчилигидаги Ибодатхона ҳаракатининг таъсири ортгани ҳақида сўз боради.
Уларнинг баъзилари Муқаддас мажмуада яҳудий ибодатига чақиришади, бошқалари эса масиҳий ақидасига кўра, Масиҳнинг келишини эълон қиладиган қоянинг гумбази харобаларида «учинчи Ибодатхона» қуришга интиладилар.
Исроилнинг Ir Amim ноҳукумат ташкилоти шу йиллар давомида сиёсий ва диний асосий йўналишнинг бир қисми саналган ва Исроил ҳукумати билан қалин алоқалардан фойда оладиган, бир пайтлар маргинал бўлган бир гуруҳ ҳақида огоҳланириб келган кўп сонли ҳисоботлар чоп этган.
Бу фаоллар фикрига кўра, мажмуа ҳудудида яҳудийлар ибодатига рухсат бериш ва Муқаддас жойни мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида бўлиш яҳудий суверенитетини тасдиқловчи ва охир-оқибатда, уларнинг якуний мақсадга эришиш – ибодатхона қуриш томон бир қадам бўлади.
Сўнгги йилларда, тобора кўп сонли яҳудий ташриф буюрувчилар статус-квони бузган ҳолда бу ерда ибодат қилиш учун ҳаракат қилмоқда.
Қуддус геосиёсатига ихтисослашган исроиллик мутахассис Даниэль Зайдеманн «Ал-Жазира» га «рўй бераётган воқелардан чуқур хавотирда» эканини маълум қилди.
«Қуддусда кўраётганимиз бу - динни қурол қилиб оладиган диний гуруҳларни кучайтиришдир. Бизни ёнғинга олиб борадиган йўналишдамиз».
«Биз бу бандлар биргаликда, ҳар бир сўз АҚШ ва Исроилнинг қўшма жамоаси ишлаб чиқилганлигини биламиз. «Ҳарам аш-Шариф» атамасидан «ал-Ақса масжиди» атамасига ўтиш бежиз емас», - дейди Зейдеманн.
Трампнинг Яқин Шарқ учун режасига янада чидаб бўлмайдиган баёнот киритилди ва январь ойи охирида Оқ уйда Нетаняху билан биргаликда эълон қилинди.
Трампнинг куёви ва бош маслаҳатчиси Джаред Кушнер битимнинг бош муаллифи, Исроилнинг АҚШдаги элчиси Рон Дермер эса битимни ифодалаш билан боғлиқ бўлди.
Режада кўзда тутилганки, «Маъбад тоғи/Ҳарам аш-Шарифда статус-кво сақлаб қолиниши керак», лекин кейинги гапда қуйидаги фикр билдирилган: «Барча дин аҳлларига Маъбад тоғи/Ҳарам аш-Шарифда ибодат қилишга рухсат берилиши керак».
Бу банд турлича реакциялар билан кутиб олинди ва АҚШнинг Исроилдаги элчиси Девид Фридманни 28 январь куни бўлиб ўтган матбуот брифингида такрорлашга мажбур қилди. «Режада барча томонларнинг келишувига бўйсунмайдиган статус-квога ўзгартириш киритадиган ҳеч нарса йўқ», - дейди у.
Ҳар икки томон ва масалалар билан таниш бўлган америкалик юқори мансабдаги амалдорнинг айтишича, унда «Исроил ва БАА баёноти Исроил томонидан атайлаб, Амирликлар томонидан аниқ тушунмасдан ва жоҳил америка жамоаси иштирокида шунда ифодаланганига шубҳа йўқ».
«Трамп режасида бўлган нарсанинг Фридман томонидан қайтарилиши шундан далолат беради: Дермер, эҳтимол, буни киритган, Кушнер эса ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган», - деди амалдор исмини ошкор қилмаслик шарти билан.
«Буни Оқ уй эмас, Фридман қилганлиги ҳам шуни англатадики, Трамп режасининг бундай ифодаси аввалгидек, расмий бўлиб, иш турткига етиб боришини белгилаб беради... Ҳатто каллаварамлар Кушнер-Фридман оқибатларни тушунса ҳам, афтидан, уларга барибир эди».
АҚШ Давлат департаменти вакилли ва катта маслаҳатчи Эдди Васкес статус-кво сақланиб қолиниши айтилган «аср битими» эълон қилинганидан кейин фактологик бюллетенни далил қилиб кўрсатди.
«Барча мусулмонлар ал-Ақса масжидига хотиржам ташриф буюришлари мумкин», - дейилади бандлардан бирида. Лекин нима сабабдан БАА ва Бахрейн билан битимларда «ал-Ақса масжиди» атамаси «Ҳарам аш-Шариф» атамаси билан алмаштирилганлиги ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ эди.
Вазиятни нормаллаштириш ҳақида келишувлар Исроил ҳукумати томонидан имзоланган бўлиб, у яқинда Вақф рухсатисиз ўтган ҳафта ал-Ақса мажмуасиининг шарқий ва ғарбий томонларига радиокарнайлар ўрнатган.
Эслатиб ўтамиз, муқаддас мажмуани Урдунда жойлашган ислом вақфи бошқаради. «Статус-кво» га кўра, Исроил фақат дарвоза ташқарисида хавфсизлик учун жавобгар.
«Исроил полицияси бу хавфсизлик нуқтаи назаридан эканлигини айтди, лекин биз бу хавфсизликка қандай ёрдам бераётганини асло кўрмаяпмиз», - деди ал-Ақса мажмуаси директори Омар Кисваний
«Биз бу ҳаракатни ал-Ақса масжиди устидан назорат ўрнатиш ва масжидда вақфнинг ролига путур етказиша уриниш сифатида кўриб чиқамиз», - деди Кисваний.
Забарканинг айтишича, Урдун, объектнинг қўриқчиси сифатида, «оккупациячи [ҳукумат] билан келишиб олиш ваколатларига эга эмас».
«Урдунга ўзгартиришлар киритиш ва янги иттифоқчилар топиши, масалан, Туркия билан иттифоқ тузиши керак, деб ҳисоблайман. Исроил билан молиявий ва дипломатик алоқалардан босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланиш керак, аммо америкаликлар ёнида бу жуда заиф кўринади», - дейди Забарка.
Ўз ҳисоботида TJ таъкидлашича, битимда вақф ва унинг автоном роли умуман ёдга олинмаган.
«Мусулмонларнинг Ҳарам аш-Шариф /ал-Ақсага даъволари мулкчилик ҳуқуқидан ал-Ақсага ташриф буюриш ва ибодат қилиш ҳуқуқига эга бўлган «кутилган меҳмонлар»га айланмоқда», - дейилади хабарда.
Забарканинг айтишича, бу ҳолат «Исроил-АҚШ нарративи учун новаторлик» ҳисобланади, унинг фикрига кўра «БАА унинг тиғи бўлишга розилик билдирган».
Унинг таъкидлашича, 2014 йил БАА босиб олинган Шарқий Қуддус ҳудудидаги Сильванда исроиллик ноқонуний кўчиб келганларга 30 дан ортиқ бинони топширишга алоқадор бўлган.
«Бу бизга Амирликлар статус-квонинг бошқа, ал-Ақса устидан Исроил суверенитетини тан оладиган ҳолатга ўтказишдаги аниқ ролини кўрсатади», - деди Забарка.
Зайдеманн қўшимча қилдики, БАА ва Баҳрейн сешанба куни Трамп томонидан Оқ уйда «тарихий тинчлик декларацияси»ни имзолаш учун ташкил қилинадиган маросимда иштирок этганда улар изоҳ беришни талаб қилишлари лозим.
«Талаб қилинган нарса Кушнер ва Нетаньяху «Мен 2015 йилда айтган гапларимга ишонишда давом этаман» дейишлари керак. Улардан бу нарса сўнгги икки ҳафта давомида талаб қилинди, лекин улар бу ишни қилмадилар. Бу шунчаки эмас», - деди Зайдеманн.
«Бу Трамп маъмурияти ва Нетаняху кейинги маъмурият ва Исроилнинг кейинги ҳукуматига қолдириб кетадиган, белгиланган вақтда портлайдиган бомбадир. Улар Ҳарам аш-Шариф/ ал-Ақса / Маъбад тоғи билан оворалар. У эса пилик бўлади», - дейди Зайдеманн.