loader
Foto

Парижда Charlie Hebdo собиқ биноси олдида бир неча киши яраланди

Тўрт киши яраланган, шундан иккитаси ўта оғир аҳволда. ОАВ маълумотларига кўра, иккита жабрланувчи -  Premières Lignes ахборот агентлигининг ходимларининг (унинг таҳририяти Charlie Hebdo собиқ офисини эгаллайди). Кейинроқ полиция префектураси «Новости» ахборот агентлигига фақат икки кишининг яралангани ҳақида маълум қилган.

Дастлаб жиноят содир этилган жойдан яширинишга улгурган ва ҳужум қилишда гумон қилинганлардан бири Бастилия майдонда, иккинчиси "Ришар Ленуар" метро станцияси яқинида қўлга олинган, деб ёзади ОАВ.

Бунда полиция фақат бир кишининг қўлга олинганини тасдиқлаган. У муфассал  кўрсатмалар берди, деб хабар қилади BFMTV ўз манбаларига таянгн ҳолда. Қўга олинган шахс 18 ёшда бўлиб, Покистондан келиб қолган

Прокуратура тергов ишларини бошлади.