"Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари катта майдондаги ҳарбий техника, инсон кучи, кўчар ва кўчмас мулкни йўқ қилиш учун кенг таъсир радиуси катта бўлган ўт очиш қуроллари ва воситаларидан фойдаланишга мажбур, деб огоҳлантиради", - деб ёзди Степанян Facebook саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, бу Озарбайжон қуролли кучлари оғир ўтсочар тизимлар, катта калибрдаги артиллерия, «Смерч» қурилмаларидан фойдаланаётгани билан изоҳланади. «Бу жанговар ҳаракатлар кўлами ва мантиқини ўзгартирди, янги даражага олиб чиқади", - қўшимча қилди матбуот котиби.
27 сентябр куни Озарбайжон мудофаа вазирлигининг билдиришича, Арманистон қуролли кучлари Қорабоғдаги тўқнашув чизиғида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутган, бу маълумотларга кўра, фуқаролар ва ҳарбийлар орасида ҳалок бўлганлар бор. Арманистон мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, «Қорабоғ ҳаво ва ракета ҳужумларига учраган». Ереван Боку Қорабоғ йўналишида «ҳужум бошлагани»ни айтиб ўтди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси Қорабоғдаги тинч аҳоли пунктлари, жумладан, пойтахт Ханкент арителлерия томонидан ўққа тутилди деб хабар берди, расмийлар аҳолини бошпаналарга яширинишга чақирди ва кейинчалик Қорабоғда ҳарбий ҳолат қонуни ва сафарбарлик эълон қилди.