Бозор индикаторларига мувофиқ, кўчмас мулк сектори 3,93%, инвестицион сектор - 3,59%, банк сектори - 1,81%, хизматлар сектори - 1,47% ва истеъмол товарлар алмашиниш - 1,37%га қисқарди.
Абу-Даби (ADX) фонд биржаси умумий индекси ҳам 1% қисқарди, кўчмас мулк секторида 3,28%, энергетика секторида - 3,25%, банк секторида - 0,66%, телекоммуникация секторида эса - 0,48% пасайиш қайд этилди.
Эслатиб ўтамизки, 13 августда АҚШ президенти Дональд Трамп БАА ва Исроил ўртасида Вашингтон воситачилигида тинчлик битим ҳақида эълон қилганди.
Битим натижасида БАА ва Исроил катор тижорат битимлари имзолади ва бу ҳақида яқин келажакда маълум қилинади. Амирликлар, шунингдек, бу исроиллик сайёҳалар учун эшикларни очишидан умид қилмоқда.