15 феврал куни босқинчи мамлакат Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг бир қисми олиб чиқилаётгани — аскарлар ва техника ўз базаларига қайтаётгани ҳақида хабар берган эди. Гап Жанубий (босиб олинган Қримни қамраб олади) ва Ғарбий (Украинанинг шимолий ҳудудлари билан чегарадош) ҳарбий округлари бўлинмалари ҳақида бормоқда. Чиқиб кетиш машғулотларни якунлашнинг бошланиши билан изоҳланади.
Инвесторлар бундай янгиликни ижобий қабул қилишди - биржа индекслари ўсишни бошлади. Шу билан бирга, доллар ва олтин нарзи тушиб кетди. Украина гривнаси ўсиб бормоқда.
Нефт 2014 йилдаги энг юқори кўрсаткичлардан пасайди, Европада энергия нархи ҳам тушди.