loader
Foto

Саудия Арабистони умрани амалга ошириш учун янги шартларни эълон қилди

Каъба жойлашган Масжид ал-Ҳаром бир кунда 10 марта дезинфекция қилинади, хабар қилади агентлик ва COVID-19 аломатлари бўлган зиёратчилар учун карантин хоналари тайёрлаб қўйилишини қўшимча қилади. Ўтган ҳафта Саудия Арабистони келаси ойдан умрага тақиқлар аста-секинлик билан олиб ташланишини маълум қилганди.

Умрани тиклаш ҳақида карор деярли олти ойлик танаффусдан кейин қабул қилинди.

4 октябрдан бошлаб саудияликлар ва қиролликнинг хорижий резидентларига Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ёки Катта масжидга умра қилиш рухсат этилади. Бироқ, оддий зиёратчиларнинг 30%и, яъни кунига 6000 киши умра қилиши мумкин.

Айни пайтда, 18 октябрдан бошлаб, қироллик кунига 15000 зиёратчига Мадинадаги пайғамбар масжидида Умра ва ибодатларни бажариш имконини беради.

Агентликнинг маълум қилишича, Умра зиёратига ҳам маҳаллий, ҳам хорижий меҳмонлар 1 ноябрдан қабул қилинади, Масжид ал-Ҳаром ва Пайғамбар масжиди COVID-19 дан ҳимоя чоралари қабул қилинган ҳолда ибодатлар учун тўлиқ очиқ бўлади.