loader
Foto

Коронавирус бутун бир мусулмон оиласини қабрга тиқди

10 кундан кейин ал-Фангарий яна бир қайғули янгиликни хабар қилди – худди шу касалликдан унинг отаси ҳам вафот этганди, хабар қилади IslamNews сайти AlBawaba га таяниб.

Яна уч кундан кейин Муҳаммаднинг акаси, касалликни ота-онасидан юқтириб олганлиги сабабли, вафот этади. Тез орада фармацевтнинг ўзи ҳам коронавирусга чалинади, бу ҳақида дарҳол Facebook саҳифасида хабар қолдиради ва бир нечта доно фикрлар қўшиб қўяди.

«Ҳаммамиз Аллоҳнинг қудратига, Унинг марҳамати ва адолатига ишонамиз, унинг амрига рози бўламиз. Коронавирус инқирози энди бошланган февраль ойидан мен [фармацевт сифатида] одамлар олдида жавобгарликдан қочишга уринмадим», – деб ёзди ал-Фангарий.

«Қасам ичиб айтаманки, март ойининг бошидан буён ҳаммамиз уйимизда карантинга риоя қилдик. Онам уйдан фақат бир мартагина чиққанди ва шу ҳам Ҳайитдан кейин жиянининг тўйига тўғри келганди. У ерда қариндошидан коронавирус юқтириб олди, кейин инфекция кўплаб оила аъзоларига тарқалди».

Бу хабарлар ижтимоий тармоқда чоп етилганидан кўп ўтмай, Муҳаммаднинг ўзи Аллоҳнинг ҳузурида ҳозир бўлди. COVID-19 дан бутун бир оиланинг ҳалок бўлишидан шок ҳолатига тушган мисрликлар ал-Фангарий оиласининг омон қолган қариндошларига таъзия билдириш учун шошилишди.