loader
Foto

Арманистон Озарбайжондаги шаҳар ва қишлоқларни бомбардимон қилмоқда

Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар қилишича, душанба куни душман яна Фузулий туманидаги Горадиз қишлоғини, Агджабеди туманидаги қишлоқларни, Тартар, Бейлаган, Барда шаҳарларини, шунингдек, Гёранбой ва Гёйгёл туманлари қишлоқларини ўққа тутган.

Бундан ташқари, Арманистон Озарбайжоннинг иккинчи йирик шаҳри - Ганжани яна ракеталар билан ўққа тутди. У Арманистоннинг Берд вилояти ҳудудидан ўққа тутилган.

Бир кун аввал Арманистон қуролли кучлари Ганжа, Мингачевир, Хизи шаҳарларини, шунингдек, Абшерон туманини ўққа тутган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 27 сентябрдан 5 октябр тонгига қадар Арманистон тарафидан ўққа тутилиши оқибатида 24 нафар озарбайжонлик тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 121 нафар тан жароҳати олган,

Эслатиб ўтамиз, Қорабоғ можароси ҳудудидаги кескинлик Арманистон кучлари Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга ошириб, фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларига ва фронт чизиғида жойлашган аҳоли пунктларига зарба берган 27 сентябрдан бошлаб ошган.

Йирик калибрли қуроллар, минометлар ва турли калибрдаги артиллерия қурилмаларидан ўқ узилди. Фуқаро инфратузилмаси объектларига жиддий зиён етказилди.

Озарбайжон армиясининг илғор бўлинмалари душман провокациясининг олдини олиш ва фронт чизиғи яқинида яшовчи тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб чораларини кўрди.

Озарбайжон шаҳарлари Арманистон ҳудудидан туриб ўққа тутилмоқда

Урушнинг дастлабки кунлари натижасида Озарбайжонда бир қатор жойларнинг босқинчилардан озод қилингани маълум бўлди.