loader
Foto

Ғарбда ксенофобия ва мусулмонларга нисбатан нафрат давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда

Унинг фикрига кўра, миллий ва диний асосдаги нафрат кўринишлари Ғарбда тўпланган муаммоларни яшириш учун қўлланмоқда.

«Мусулмонларга ҳужумлар, уларнинг муваффақиятсизликларидан эътиборни чалғитишга интилаётган европалик сиёсатчиларнинг арсеналида популизмнинг асосий воситаларидан бирига айланди", - дея изоҳ берди Эрдўған.

Туркия раҳбари мисол тариқасида Франция президенти Эммануел Макроннинг мусулмонлар ва Ислом билан боғлиқ шармандали баёнотларига эътибор қаратди.

«Франция президенти исломни «тартибга солиш» ниятида эканлигини айтиб, «исломий сепаратизм» атамасини қўллади. Бу ошкора провокация. Макрон асло радикализмга қарши курашга интилмаяпти, балки жамоатилик эътиборини ўзининг муваффақиятсизликларидан чалғитишга, тоталитар режимга асос солишга ҳаракат қиляпти», - деди Эрдўған.

Туркия етакчисининг қайд этишича, Макрон улар ҳақида умуман ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган мавзуларда фикр билдиришда эҳтиёт бўлиши керак.