loader
Foto

Путин: Жанг ҳаракатлари Арманистон ҳудудида бўлмаяпти

«Бу фожиа. Биз жуда хавотирдамиз, чунки Озарбайжон, Арманистон ва Тоғли Қорабоғ – бизга бегона бўлмаган одамлар яшайдиган ҳудудлардир. Шуни айтиш кифояки, Россия ҳудудида 2 миллионга яқин озарбайжонликлар ва, тахминимизча, 2 миллиондан зиёд арманлар яшайди. Албатта, бу катта фожиа – одамлар ўлишмоқда, катта йўқотишлар, ҳар икки томон катта йўқотишларга учрамоқда», - деди Путин.

Россия президенти можаронинг ҳал этилишига умид билдирди ва томонларни ўқ отишни тўхтатишга чақирди.

Путин шунингдек, Россиянинг Арманистон олдида ЖХШТ бўйича мажбуриятларини бажаришга тайёрлигини маълум қилди. «Жанг ҳаракатлари Арманистон ҳудудида олиб борилмаяпти. Россиянинг ўз шартнома мажбуриятларини бажаришига келадиган бўлсак, биз ўз мажбуриятларимизни доимо бажарганмиз, бажаряпмиз ва бажарамиз», - таъкидлади президент.

Путиннинг сўзларига кўра, у Арманистон Бош вазири билан «доимий ишчи алоқада», лекин Арманистон раҳбариятида Россиянинг иттифоқчилик мажбуриятларини бажариш сифати борасида ҳеч қандай савол юзага келмабди.