Фарзанд кўришни режалаштирмаганлар орасида эркакларга нисбатан аёллар кўпроқ (41% га қарши 51%). 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар фарзандга эга бўлишни истаганлар орасида энг кўп сонли ёш гуруҳи ҳисобланади.
Социологларнинг қайд етишича, сўнгги икки йил ичида боласиз россияликлар ва болали россияликлар фарзанд кўриш ниятида иккита йўналишни ташкил этишган. 2018дан бери фарзанд кўришни истаган боласиз россияликлар улуши камайди (тўққиз фоиз пунктига - 60% гача), яна битта бола кўришни режалаштираётганларнинг улуши эса, аксинча, ошди (12 фоиз пунктига -25% гача).
Россяликлар фарзанд кўришни истамасликлари борасида изоҳ берадиган энг тарқалган сабаблар уларнинг қийин молиявий аҳволи (24%) ва яқин келажакда фарзанд кўриш режаларининг йўқлиги (23%) ҳисобланади. Кўпчилик жуфти йўқлиги (15%) ва уй-жой шароитлари (12%) йўқлигини далил қилиб келтиради. Аёллар, шунингдек, соғлиқни сақлаш муаммолари, ёшга доир чекловлар ва карьера қилиш имкониятини йўқотишдан қўрқади. Ота-она бўлишга улгурганлар кўпинча ёшга доир чекловлар ва истак йўқлиги, боласиз кишилар эса жуфти йўқлиги сабабли фарзанд кўришдан бош тортади.