loader
Foto

Арманистон "энгаштирилди" – ерларни энди ўзингиз қайтарасиз

Мақсад ошкора эди - статус-квони сақлаш, можаро ҳеч қачон ҳал этилмаслигидан умид қилган ҳолда вақтни чўзишга ҳаракат қилган.

Кеча Москвада бўлиб ўтган учрашув буларнинг барини йўққа чиқарди. Арманистон музокаралар формати аввалгидай бўлиб қолаётганига имзо чекди - яъни Пашиняннинг сепаратистларни музокара жараёнига учинчи шахс сифатида киритиш бўйича энг катта авантюраси бутунлай йўқ қилинди.

Лекин асосийси – арман босқинчилари Озарбайжон бошқа чидаб ўтирмаслигини ўзида ҳис қилди. Президент Илҳом Алиев бир кун олдин халққа қилган мурожаатида Бокунинг принципиал позициясини таъкидлади - биз Ереванга мағлубиятдан қочиб, босқинчи кучларни олиб чиқиш бўйича аниқ, муайян режани тақдим этиш учун сўнгги имкониятни бераяпмиз.

"Биз уларга жанг майдонида ҳам, халқаро майдонда ҳам, сиёсий майдонда ҳам ғалаба бизнинг қўлимизда эканлигини кўрсатдик. Улар бизнинг кучимизни, бизнинг иродамизни кўришди. Дунёда ҳеч қандай куч бизни ўз йўлимиздан қайтара олмаганига ишонч ҳосил қилишди. Дунёдаги биронта мамлакат бизнинг иродамизга таъсир эта олмайди. Ҳар кимга ялининг, ҳар кимнинг оёғига таъзим қилинг, ҳар кимнинг товонини ўпманг, бизга ҳеч ким таъсир қилолмайди! Биз тўғри йўлдамиз, ғалаба қозоняпмиз, юртларимизни қайтариб, ҳудудий яхлитлигимизни тиклаймиз", - деди Президент Илҳом Алиев.

Давлат раҳбари Арманистон учун жуда муҳим бўлган машъум статус-квога ҳам тўхталиб ўтди.

"Биз қон тўкилишини истамаймиз. Биз ерларимиз қайтарилишини истаймиз. Вақтни чўзиб ўтирмасдан қайтаришларини истаймиз. Статус-кво масаласи тугади, битди. Статус-кво бошқача бўлиши керак. Мен статус-квони ўзгартирдим! Ўша ерда, жанг майдонида. Статус-кво йўқ. Яқинлашиш линияси – яқинлашиш линияси йўқ. Биз уни уздик. Улар 30 йил давомида шу яқинлашиш линиясини яратган. Ушбу минтақа рельефи табиий истеҳком саналади. Биз тепадан пастга қараб ҳаракатланяпмиз. Бунда 30 йил давомида бетон истеҳкомлар қурилди. Биз уларни ёриб ўтдик. Озарбайжон аскарлари олдида ҳеч ким ва ҳеч нарса қила олмайди. Бугун биз бу яқинлашиш линиясини буздик. У энди йуқ. Энди янги яқинлашиш линияси бўлиши ҳақида гапиришяпти. Бўлмайди! Биз ўз ерларимизни қайтараиз. Қандай яқинлашиш линияси ҳақида гап бўлиши мумкин?! У йўқ. Биз уни бузиб ташладик, буни уддаладик", - деди озарбайжон етакчиси.

Биз тарихий ғалабани қўлга киритяпмиз, - дейди Озарбайжон етакчиси. "Бу Озарбайжон халқининг қўлга киритган барча ғалабалари орасида энг ёрқин ғалабадир. Бу ғалабалар келажакда ҳам давом этади. Биз ўз ерларимизни озод қиламиз ва ҳудудий яхлитлигимизни тиклаймиз! Душманни бундан кейин ҳам ҳайдаймиз. Озарбайжон халқи менинг сўзларимни маъқуллашини биламан. Уларни охиригача ҳайдаб юборамиз", - деди у.

Биз ғалаба қозондик. Жанг майдонида ҳам, дипломатик майдонда ҳам-президент Илҳом Алиевнинг принципаллиги туфайли, унинг стратегияси ва узоқни кўра билиш қобилияти туфайли. Армиямиз модернизация қилиниб, энг юқори стандартларга мос жиҳозланди, дипломатиямиз самарали ва ҳужумкор бўлди ва бу ўз самарасини берди.

Давлат раҳбарининг бу сўзлари можарони ҳал қилишда мутақо янги ҳолатни қайд этади. Энди Озарбайжон ўз шартларини қўяди. Арманлар томонидан 30 йил давомида барпо этилган ҳамма нарса – фронт чизиғида ҳам, сиёсий маънода ҳам – 10 кун ичида йўқ қилинди. Ереваннинг энди бошқа чораси йўқ: босиб олинган қолган ерлардан воз кечишга тўғри келади ёки Озарбайжон армияси зарбалари остида яна қочишга тўғри келади.

Эмин Алиев

Day.Az бош муҳаррири

Абу Муслим таржимаси