loader
Foto

Рианна Қиёмат куни ҳақида ҳадисдан иқтибос келтирди

Шоуда моделлар француз қўшиқчиси ва продюсери Куку Хлои (Coucou Chloe) ижросидаги Doom деб номланган қўшиққа рақсга тушишди. Қўшиқда «Қиёмат қойим бўлмайди, токи илм олиб қўйилиб, зилзилалар кўпайиб, замон яқинлашиб, фитналар зоҳир бўлиб, ҳарж (қатл) кўпайиб кетмагунича, токи орангизда мол дунё тўлиб-тошмагунича...», деган ҳадисдан фойдаланилган.

Интернет-хамжамияти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларидан бундай ўринсиз иқтибос келтиришидан ғазабга келди.

Кўп сонли ғазабга тўла твитларни кўрган қўшиқчи дарҳол ўз Twitter саҳифаси орқали оммавий узр сўради.

«Мен Doom қўшиғим туфайли етказилган ҳақоратлар учун узр сўрайман. Қўшиқ мен интернетдан топган Baile Funk треклари сэмплларидан фойдаланиб ёзилганди. Ўша пайт мен бу сатрларда исломий ҳадислардан фойдаланилганидан хабарим йўқ эди», - изоҳ берди Хлои.