loader
Foto

Фарғонада қайната уйимга кетаман деб жанжал кўтарган келинини сўйиб ташлади

Хабарга кўра, воқеа содир бўлган кунда Д. исмли келин уйига кетиб, ўша ерда даволаниб келишини қайнатаси Р.С.га айтган. Қайната эса келинига «Қайнанангиз келса, рухсат сўраб бораверасиз», дейди. Бундан жаҳли чиққан келин дарҳол эрига қўнғироқ қилиб, уйга келишини сўрайди. Эри эса ишдалигини, боролмаслигини айтади. Шундан сўнг, Р.С. келини Д.га кеч бўлганда кетмаслигини, дориларни шу ерда ҳам олаверишини айтган. Бироқ, келин рухсат ололмагач, «қайнатам менга тегажоғлик қиляпти», — деб кўчага чиқмоқчи бўлган.

Бу гапни эшитган Р.С. қассобчилик қилиб юрганида ишлатадиган пичоғини олиб, келинининг ортидан унинг хонасига кирган. «Қаерга кетасан, ким сенга жавоб берди, нимага менга туҳмат қиласан?» — дея келини Д.га қўлидаги пичоқни кўрсатган ва уйдан чиқиб кетса, ўлдириб юборишини айтиб, таҳдид қилган. Д. эса «Ўлдириш қўлингдан келмайди», — дея қайнатасини ҳақорат қилган. Шундан сўнг, Р.С. келинини қассоблик пичоғи билан ўлдирган.

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди қотиллик жиноятини кўриб чиқиб, Р.С.га 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Аввалроқ Сирдарёда хотинининг баданига 8 маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган эр суд қилингани ва Қашқадарёда эркак қарз сабаб, танишини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинган еди.

Манба