loader
Foto

Муҳаммад Салоҳ уйсиз одамни безорилардан қутқарди

"Мо футбол майдонида бўлгани каби ажойиб эди. У ўша йигитларнинг менга айтаётган гапларини эшитиб, уларга юзланиб деди: «Бир неча йилдан кейин сиз унинг ўрнига тушиб қолишингиз мумкин». Мен фақат Мо менга £ 100 берганида бу галлюцинация эмаслигини англадим. Бу ажойиб эди, у шунчаки афсонадир. Менинг наздимда Мо ҳақиқий қаҳрамон ва мен ундан миннатдорман», - дейди Крейг.

ОАВ Салоҳ ўзининг жонажон қишлоғи Нагригда ва бутун дунё бўйлаб кўп сонли хайрия акциялари амалга ошириши ҳақида тез-тез хабар бериб туради. Камбағал оилаларни қўллаб-қувватловчи ҳамда бевалар ва оғир вазиятга тушиб қолган, болали ажрашган аёлларга ёрдам таклиф қилувчи хайрия ташкилоти унинг номи билан аталади.

Муҳаммад мунтазам равишда тўй қилиш учун пул ўтказиб, юртдошларига оила қуришларига ёрдам беради. Шунингдек, у ўз юртида ёшлар футбол клубига ҳомийлик қилиб, ёшлар марказини қурди, шифохона ва мактабни тўлиқ жиҳозлади. "Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳ одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун миллионлаб евро сарфламоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР