Ижтимоий тармоқда чоршанба куни пайда бўлган видеороликда келиб чиқиши мисрлик бўлган 26 яшар футболчининг шаънига миллатчилик руҳидаги ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар эшитилади.
Бошқа бир фойдаланувчи Twitter жавоб тариқасида видео жойлаштирди:
«Мен «Вэст-Хэм»нинг Ливерпулга қарши ўйинига бордим ва у ерда эщитганларимдан ўта жиркандим. Бундай одамларга бизнинг жамиятда ўрин йўқ».
Лондон полицияси ҳақоратли видеороликни томоша қилиб чиқди ва мос келувчи процессуал чоралар кўришга ваъда берди.