loader
Foto

Жээнбеков Бош вазир тайинланиши ҳақидаги қарорини ноқонуний деб атади

Бу ҳақида давлат раҳбари матбуот хизматининг сешанба куни эълон қилган изоҳларда айтилди.

"Кворум таъминланмади, кворумсиз қабул қилинган қарорлар эса ноқонуний ва юридик кучга эга эмас ҳисобланади. Шу муносабат билан Қирғизистон Республикаси президенти аппарати тақдим этилган ҳужжатларни парламентга қайтариб берди", - дейлади хабарда.

Жээнбеков 9 октябрь куни ҳукуматни, жумладан,бош вазир Кубатбек Бороновни истеъфога чиқарди.

Бундан олдин ҳукумат раҳбари лавозимига собиқ депутат Садир Жапаровни кўрсатган мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши ташкил этилганди. Парламент қамоқдан озод этилган сиёсатчи сифатида унинг номзодини маъқуллади.

Қирғизистонда 4 октябрь куни парламент сайловлари бўлиб ўтганди.

16 иштирокчи партиядан тўрттаси белгиланган сайлов нуқтасиан ўтди. Овоз беришнинг расмий натижалари оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қирғизистон президенти лавозимини тарк этди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР