Унинг таъкидлашича, республикадаги вазият намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувга яқин. Шунингдек, Жээнбеков янги бош вазир Садир Жапаров ва бошқа сиёсатчиларни ўз тарафдорларини пойтахтдан олиб чиқиш ва «бишкекликларга тинч ҳаётни қайтариш»га чақирди, хабар қилади RNS.
Қирғизистонда тартибсизликлар 5 октябрь куни парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг бошланди. Шунда парламентдан ўтмаган партияларнинг тарафдорлари кўчаларга чиқишди. Хавфсизлик кучлари қаттиқ чоралар қўллай бошлагач, намойишчилар ҳукумат биносига кириб, ўт қўйган.
Жээнбековнинг ўзи дастлаб лавозимини тарк этишга тайёрлигини маълум қилди, лекин кейин Бишкекка қўшин киритиш ҳақида буйруқ берди. Кейин у ўз лавозимини фақат парламент сайловларидан сўнг тарк этишини айтди. 10 октябрь куни Қирғизистон парламенти мамлакат ҳукуматининг янги таркибини аниқлаб, Президент шартини бажарди. Норозилик намойишлари шароитида Россия сиёсий вазият барқарорлашмагунча Қирғизистонга молиявий ёрдамни тўхтатган.