loader
Foto

Озарбайжон Арманистон қуролли кучларининг баллистик ракеталарини йўқ қилди

Арманистон томонидан босиб олинган Келбажар вилояти билан чегара зонасида жойлаштирилган баллистик ракеталар Озарбайжоннинг Ганжа, Мингячевир ва бошқа аҳоли пунктларига қаратилган эди.

Озарбайжон армияси 11 октябр куни республиканинг иккинчи йирик шаҳри Ганжа Арманистон ҳудудидан ракета ҳужумига учраб, 10 нафар тинч аҳолини ўлдирганига ўхшаш фожианинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўрди.

 «Тезкор-тактик ракета комплексари йўқ қилиниши қонуний ҳарбий мақсад ҳисобланади. Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви учун бутун масъулият Арманистоннинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти зиммасида ётади», - Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Тоғли Қорабоғ борасида Арманистон-Озарбайжон тўқнашуви зонасида 10 октябрь куни пешинда ўт очишни тўхтатиш ҳақида сулҳ битими кучга кирди.

Томонлар маҳбусларни, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари алмашиш учун гуманитар мақсадларда ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар.

Келишув Озарбайжон, Арманистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари иштирокида Москвада бўлиб ўтган маслаҳатлашувлардан сўнг эришилганди.

Арманистон томонининг провокацияларига жавобан 27 сентябр куни бошланган жанглар давомида Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон босиб олган 30 та аҳоли пункти, жумладан Жабраил шаҳри ва Хадрут қишлоғини озод қилди.