Мариб вилояти жанубидаги Ал-Амуд шаҳарчсида 29 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди ёки касалхонага жойлаштирилди, деб ёзди Twitter да Яман ахборот вазири Муаммар ал-Ирйаний.
Ал- Ирйанийнинг таъкидлашича, исёнчилар Эронда ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланган.
Маҳкама раҳбарининг хабар беришича, ракеталар ички кўчирилган шахслар ғуж яшайдиган ал-Амуддаги масжид ва мадраса яқинида портлади.
Худди шу ҳудудни хусийлар 21 октябрда ҳам ўққа тутган эди, ўшанда 13 киши ҳалок бўлган.
Ўтган йилнинг феврал ойидан бошлаб хусийлар нефт ва газ конларига бой бўлган ҳамда Яман мудофаа вазирлигининг штаби жойлашган Мариб вилоятига ҳужумлар уюштирмоқда.