loader
Foto

Дунё мусулмон олимлар иттифоқи: Арманистон босиб олинган ҳудудлардан чиқиб кетиши керак

Баёнотда қайд этилишича, уруш пайтида тинч аҳоли ва атроф-муҳит муҳофаза қилиниши, тинч аҳолининг мол-мулкига зарар етказилмаслиги, Исломий ахлоқий тамойиллар ва халқаро-ҳуқуқий нормаларга риоя этилиши лозим.

«Арманистон босиб олинган Озарбайжон ҳудудларидан чиқиб кетиши керак»

Баёнотда уруш мос ечим эмаслиги ва муаммо конструктив мулоқот ва давлатларнинг суверенитети ва чегараларини ҳурмат қилиш орқали ҳал қилиш мумкин эканиги таъкидланади:

«Арманистон - босқинчи давлат ҳисобланади. Халқаро ҳуқуққа кўра, у Озарбайжоннинг барча босиб олинган ҳудудларидан чиқиб кетиши керак».