loader
Foto

Энди Хитойда Ҳаж қилишни истаганлар имтиҳон топширади

Бунда ҳаж қилишни истаган ҳар бир киши ҳам қабул қилинавермайди. Рухсат олиш учун бўлажак зиёратчилар ватанпарварлик, шунингдек, Хитой қонунларини билиш ва риоя қилиш борасида текширувдан ўтишлари керак бўлади. Бундан ташқари, Хитой расмийлари сафарда зиёратчиларга ҳамроҳлик қилади. Аввалроқ, Хитой ҳукумати чет элда хитойлик зиёратчилар қаерда эканлигини кузатиш учун GPS-трекерлардан фойдаланиш билан кифояланарди.

Янги қоидаларни бузгани ва мустақил равишда ҳажга боришга урингани учун қоидабузарлар жавобгарликка тортилади. Хитой ҳукумати фикрига кўра, бу қоидалар «дин ва эътиқод эркинлигини ҳимоя қилади, Хитой динларини хитойлаштиради, ҳаж масалаларини тартибга солади ва ҳаж амалларининг нормал тартибини таъминлайди». «Times» маълумотларига кўра, Хитойда 20 миллионга яқин мусулмон истиқомат қилади ва Хитой Саудия Арабистонидан ҳар йили зиёратчилар учун 12 мингга яқин жойни квота тизими остида олади.