Жиноят содир этилган жойига етиб келган президент Эмманюэль Макрон ҳалок бўлган тарих ўқитувчисининг ҳамкасбларини қўллаб-қувватлади ва уларга ҳамдардлик билдирди.
Ҳужум жума куни Париж вақти билан билан тахминан17:00 да (Москва вақти билан 18:00) пойтахтдан тахминан 30 км узоқликда жойлашган Конфлан-Сент-Онорин шаҳарчасида рўй берди. Пичоқ билан қуролланган жиноятчи мактаб ёнида ўқитувчига ҳужум қилиб, бўғизлади. У воқеа жойига етиб келган муниципал полиция патрулига таҳдид солишга уриниб кўрди, лекин отиб ташланди.
Терговчилар қотилликни педагогнинг профессионал фаолияти билан боғламоқда. Маълум бўлишича, 5 октябрь куни сўз эркинлигига бағишланган дарс вақтида ўқитувчи ўкувчиларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар намойиш этган. Шундан сўнг ўқитувчи синф ўқувчиларининг ота-оналаридан таҳдидлар олган ва полиция комиссариатига шикоят қилган. Бу маълумотни ота-оналар қўмитаси раиси Родриго Аренас тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, "ўқувчилардан бирининг отаси синфда карикатуралар намойиш этилганидан кейин ўта асабий ҳолатда бўлган".
Тергов ҳозирда ҳужум қилган шахс Твиттерда жойлаштирилган ва кейин тезда олиб ташланган, боши танасидан жудо қилинган кишининг фотосурати муаллифи эканлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бу расм остида Франция раҳбарига таҳдид билан хабар чоп этилди.
Ҳужум қилган шахс
Ҳукумат ҳозирча ҳужумчининг кимлиги ҳақида маълумот бермади. Расмий манбалардан фақат у ҳақидаги маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан сақланаётган террорчилар базаларида мавжуд эмаслигини биламиз. ОАВда эълон қилинган маълумотларга кўра, жиноятни 18 ёшлик чечен йигит содир этган. Le Figaro газетасининг таъкидлашича, у 2002 йил Москвада туғилган, лекин Францияда, Ивелин департаментида истиқомат қилади. Бу маълумотлар расман тасдиқланмаган.
Россиянинг Париждаги элчихонаси матбуот хизмати раҳбари Сергей Париновнинг "ТАСС" мухбирига маълум қилишича, Россия дипломатлари ҳужум қилган шахс ҳақида Франция расмийларидан маълумот сўраган. "Айни пайтда жиноятда гумонланувчининг миллати ҳақида маълумотга эга эмасмиз, - деди дипломат. - Биз бу борада Франция ваколатли органларига сўров жўнатдик".
Тунги соатларда полиция террорчининг яқинлари хонадонларида бир қатор тинтувлар ўтказиб, унда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчининг ҳужумдан сўнгги соатларни қандай ўтказганини тушуниш учун телефон ва жиҳозларни қўлга олишни режалаштирган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари тўрт кишини, жумладан, вояга етмаган бир шахсни қўлга олди. Уларнинг барчаси ҳибсга олинган.
ТАСС мухбирига маълум бўлишича, шанба куни тушдан кейин Республика прокурори томонидан матбуот анжумани ўтказилиши мумкин, у жиноятнинг хронологияси ва террорчининг шахси ҳақида биринчи расмий маълумотни тақдим этиши керак.
Президент мурожаати
Бир қатор вазирлар ҳамроҳлигида жиноят жойига етиб келган Макрон ўқитувчи дарс берган мактабга ташриф буюрди. Унинг ҳамкасблари ва полиция ходимлари билан суҳбатлашди. "Ўлдирилган ўқитувчи исломий террор хуружи қурбони бўлди", - деди президент. Телевидение орқали қилинган мурожаатда у ҳуқуқ-тартибот кучларига жиноятчини йўқ қилиш бўйича қатъий ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Давлат раҳбари уларнинг ҳамкасбига қилинган ҳужум муносабати билан Франциядаги барча ўқитувчилар билан ҳамфикрлигини билдирди. "Бу республика қадриятларига, эркин фуқароларни тарбиялашга қилинган ҳужумдир, - деди Франция раҳбари. – Жаҳолат ва зўравонлик ўтмайди. Террорчилар жамиятни иккига бўлолмайди". Унинг сўзларига кўра, французлар янги ҳужум жипслашишлари керак.
Жиноят бутун француз сиёсий синфи томонидан қаттиқ қораланди. Хусусан, Миллий мажлис (парламент қуйи палатаси) депутатлари ўқитувчи хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди. «Миллий Иттифоқ» раҳбари Марин Ле Пеннинг айтишича, у " жиноятнинг шафқатсизлигидан даҳшатга тушган". Франция собиқ Бош вазири Франсуа Фийон жиноятни қоралаб, уни "варварлик ҳаракати"деб атади.
Иль-де-Франс вилояти раҳбари Валери Пекресс "террорчилар жамиятнинг асосларини йўқ қилиб, сўз эркинлигига халал бермоқчи" деб баёнот берди. "Биз бунга қатъият билан қаршилик кўрсатишимиз керак", - деди у.
Навбатдаги қурбон
Қатл қилинган тарих ўқитувчиси Францияда террор хуружлари тўлқини бошланган 2015 йилдан бери террорчиларнинг 259-қурбонига айланди. Бундан беш йил муқаддам "Charlie Hebdo" сатирик ҳафтаномаси таҳририяти ходимлари Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) тасвирланган карикатуралар чоп этилгач, исломчилар ҳужумига учради. Ўша пайтда пулемёт билан қуролланган икки нафар жангари қўлидан 12 киши, жумладан, журналистларни қўриқлаётган икки полициячи ҳалок бўлган. Ўшандан кейин таҳририят Парижнинг бошқа ҳудудига кўчирилди. Унинг манзили сир тутилмоқда, журналистлар эса 80 дан ортиқ қўриқчилар томонидан ҳимоя қилинмоқда.
Лекин шунга қарамай, бундан уч ҳафта олдин Charlie Hebdo таҳририятининг аввалги биноси ёнида "Премьер линь" агентлигининг икки ходимига ҳужум қилинди ва улар оғир яраланди. Агентство в настоящее время занимает бывший офис еженедельника. 18 яшар покистонлик йигит ҳужумда гумон қилиниб қўлга олинди. Сўроқ пайтида у воқеа учун жавобгарликни тан олиб, журналнинг пайғамбарга карикатураларни қайта нашр қилгани сабабли ҳужумни содир этганини айтган.
Жума кунги ҳужум Францияда сентябрь бошидан бери содир этилган иккинчи теракт бўлди, ўшанда мамлакатда Charlie Hebdo ходимларига қарши теракт ҳақида иш бўйича жараён очилганди.