BFM TV маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс 18 ёшда бўлиб, Москвада туғилган экан. Россия Федерациясининг Франциядаги элчихонаси ушбу маълумотни текширяпти. Бошқа маълумотларга кўра, у келиб чиқиши жазоирлик бўлган.
Баҳорда икки эркак айиқ инига дуч келгани ва улардан бири инда айиқ борлигини текширишга қарор қилгани ҳақида бир латифа бор. Ўзича эҳтиёткор бўлган эркак шеригига қараб «агар айиқ уйғониб кетса, мен оёқларим билан белги бераман ва сен мени тортиб оласан» дейди. Айиқ ҳақиқатда уйғониб кетади ва жаҳл билан ҳалиги одамнинг бошини узиб олади; эркак жон талвасасида оёқларини типирлатади. Бу «белги»ни кўрган шериги бошсиз танани ташқарига тортиб чиқаради. Тез орада одамлар югуриб келиб, содир бўлган воқеаларнинг турли тахминларини илгари сура бошладилар. Бекорчи томошабинлардан бири тахмин қилади: «Балки унинг умуман калласи бўлмагандир?» «Албатта бўлмаган, – дейди бошқа бир киши. – Агар калласи бўлганида, айиқнинг инига кирган бўлармиди?!»
Ушбу кулгили воқеа бир ярим миллиард мусулмон учун дунёдаги энг ҳурматли ва мўътабар шахс ҳисобланган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни дарс пайтида мазаҳ қилган француз ўқитувчининг фожиаси қанчалик чуқур эканлигини кўрсатади. Боз устига, бу воқеа «Шарли Эбдо» журнали карикатурларани чоп этганидан кейин рўй берган қонли воқеалар ҳали хотирадан кўтарилмаган бир пайтда рўй берди.
Албатта, фикр ва сўз эркинлиги одамларнинг асосий эркинликлардан биридир. Бироқ у мутлақ ҳисобланмайди ва маълум бир вазиятларда чекланиши мумкин, бу ҳақида инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конценцияси ҳам далолат беради. Хусусан, сўз эркинлиги туҳмат қилиш, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ёки таҳқирлаш эркинлигини билдирмайди, айниқса, бу сўзсиз қадриятларга тегишли бўлса.
Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, амалдаги қонун ҳужжатларида миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатиш ифодаланган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланганлигини сира унутмаслик кераклик.
Худди шу Франциянинг ўзида эса, масалан, Холокостни инкор этганлик ёки мазаҳ қилганлик учун бутун бир жазолар тизими мавжуд. Ахир буни Франциялик тарих ўқитувчиси – калласи жойида бўлганида, албатта – ҳаммадан кўра у яхшироқ билиш керак эмасми?