Унинг фикрича, ХХ асрнинг 80-йилларидаги тактика ва қурол-яроғлар билан арман армияси XXI асрнинг 10-йилларидаги тактика ва қурол-яроғларга эга бўлган ва бошлаган ишини тугатишга максимал даражада руҳланган Озарбайжон армиясини тўхтата олмайди. Озарбайжон жангда ғалаба қозонди, Арманистон эса Қорабоғда ҳарбий мағлубиятга учради ва энди унинг бу ердан кетиши фақат вақт масаласи, холос.
«Озарбайжон ҳужумининг асосий йўналиши жанубий йўналиш – танклар юриши учун очиқ ҳудуд бўлди. Бу «хавфсизлик ҳудуди» - арман армияси томонидан босиб олинган Озарбайжон ҳудудидир. Жанубда Физули, Хадрут ва Жабрайил аҳоли пунктлари асосий таянч пунктлари эди. Бу Қорабоғ жанубида арман фронтини боғлаб турадиган нуқталар эди. Мана энди бу мудофаа чизиғи йўқ қилинди, ҳужумни тўхтатиш мумкин бўлган бошқа бундай қулай ҳудуд энди арман армиясида йўқ. Қорабоғдаги стратегик вазият тубдан ўзгарди. Озарбайжоннинг ҳужумкор операциясининг давом этиши тез орада Қорабоғдаги арман армиясининг асосий боғланиш нуқталаридан иккитаси Лочин ва Шушага киришга олиб келади. Озарбайжон қўшинларининг Лочин-Шуша трассасида исталган нуқтада олиб чиқилиши Арманистонни бутун минтақани эвакуация қилишга мажбур қилади», – деди журналист.
Бутусовнинг эслатишича, Қорабоғ оркали атиги учта магистрал ўтади ва жанговар ҳаракатлар олиб бориш имконияти шу чизиқларни назорат қилишга боғлиқ: шимолий «Варденис-Мардакерт» трассаси озарбайжон кўшинлари томонидан бемалол ўққа татилади ва ундан фойдаланиш жуда қийин. Жанубий «Горис-Жабрайил» трассаси ҳужум натижасида Озарбайжон назорати остига ўтди. Марказий трасса «Горис-Лочин-Шуша» ҳозирча Арманистон учун ягона таъминот йўли ҳисобланади, қолаверса, Озарбайжон Лочин яқинидаги кўприкка баллистик ракета билан зарба берган.
Озарбайжон Эрон билан чегара бўйлаб Лочин томон ва тоғ йўли бўйлаб Шушага ҳужумини давом эттирмоқда ва тўхташ учун сиёсий сабаблар бўлмаса, озарбайжонлар хавфсизлик зонасини бутунлай озод қилади ва асосий таъминот йўлини тўсади, дея ишонч билдиради у.
Унинг фикрича, «фарқни юзага чиқарган» асосий омил мудофаани режалаштириш учун янги ёндашув, бошқарув ва разведка сифати, жумладан, космик разведка, ҳаводаги устунлик, ҳаво ҳужумига мудофаа тизимини бостириш замонавий тактикаси ва душманни ўт очиб зарба беришнинг асосий воситаси сифатида бошқариладиган бомбали «Байроқдор» лар бўлди.
«Байроқдор»лар арманларга бошқа барча жанговар техникаларни қўшганда ҳам улардан кўра кўпроқ зиён келтирди. Арманистон аллақачон 710 дан кўпроқ ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу шуни англатадики, ярадорларни ҳисобга олган ҳолда, Қорабоғдаги энг жанговар бўлинмалар ҳолдан тойдирилди. Ҳа, улар кўнгиллилар томонидан фаол тўлдирилмоқда, лекин улар тажрибали ва яхши мувофиқлаштирилган қўшин ўрнини боса олмайди, биринчи навбатда, дронлар муаммосини ҳал қилиш учун ҳали ҳеч қандай восита йўқлиги сабабли, - дейди Бутусов ва давом эттирди: Озарбайжон нафақат дронларда, балки бошқарув ва жанговар операциялар режалаштиришда ҳам тўлиқ устунлигини кўрсатди, шахсий таркиб мотивацияси улкан, ва озарбайжонлар имкон қаерда олдинга ҳаракат қилишга интилмоқда. Озарбайжон жанговар ҳаракатлар майдонини изоляциялашга катта эътибор бермокда. Коммуникацияларга қилинган ҳужумлар таъминотнинг қулаши ва арманлар ташлаб кетишга мажбур бўлган кўплаб ҳарбий техниканинг йўқолишига олиб келди. Бир қатор йўналишларда ташкиллаштирилмаган чекиниш бор эканлиги шубҳасиз.
Озарбайжон армиясининг тактикаси фронт чизиғидаги қаршиликнинг асосий нуқталарини аниқлаш ва изчил, маълум нуқтага қаратилган ҳолда йўқ қилишга асосланган. Бунинг учун дронлардан узлуксиз разведка қилинмоқда, ҳужум объектларига ҳужумкор дронлар, артиллерия ва реактив зарба бериш тизимлари қўлланмоқда. Ўт очиш воситалари юқори маневрчанликка эга. Қаршилик кўрсатиш тугунлари «юмшатилмоқда», ҳимояланувчилар оғир йўқотишларга дуч келмоқда, мудофаа маневри таъминот тизимининг йўқ қилингани туфайли чекланиб қолган, мудофаа кучлари тарқалиб кетишга мажбур бўлмоқда. Бу Хадрутда рўй берганидек, арманлар жанговар сафларида бўшлиқлардан фойдаланиш учун қўлланмоқда.
Агар олдиндаги истеҳкомларни ёриб ўтишда баъзи ҳолларда жанговар тажриба йўқлиги туфайли нотўғри ҳаракатлар кўзга ташланган бўлса, Хадрут учун жанглардаги ғалаба муҳим аҳамиятга эга бўлган мудофаа учун қулай аҳоли пунктини тез таъминлаган Озарбайжон пиёда аскарларининг тоғларда кутилмаган маневри билан таъминланди. Хадрут озарбайжонлар зирҳли техникасиз мустақил операциялар ва юзма-юз жангларга тайёрланганлигини кўрсатди».
Арман армияси, деб ёзади Бутусов, қаттиқ қаршилик кўрсатди ва катта миқдорда анъанавий қуроллар қўллади, лекин сифат тафовутини қаҳрамонлик ҳамда «Град» қурилмалари ва танклар сони билан ўзгартириб бўлмайди, янги давр келди.
«Озарбайжонда дронлар кенг тезкор-тактик вазифаларни ҳал қилмоқда, Арманистонда эса кам сонли дронлар чекланган ҳолда фойдаланилади.
Натижада арманлар ўз ташаббусини душманга ўтказа олмадилар, 9 октябрь куни Горадизга зарба беришга уриниш мағлубиятга учради ва танк бўлинмалари жойлаштириш пайтидаёқ « Байроқдор»лар томонидан йўқ қилинди. Душманнинг ҳаводаги устунлиги шароитида очиқ майдонда ҳар қандай ерусти кучларини жамлаш имконсиз бўлиб қолди. 14 октябр куни чекиниш бошланди. Озарбайжонлар арманларни Жабройил, Ҳадрут ва Физули атрофидаги ҳукмрон тепаликлардан сиқиб чиқардилар ва фронтни бундан кейин ушлаб туриш қийинлашди", - деб қайд этади Бутусов.
Таҳлилини сарҳисоб қилар экан, журналист тоғлардаги Шимолий фронтда озарбайжонлар Талиш ва Мадагисни қўлга киритиб, душманни мустаҳкам ҳудуддан ҳайдаб чиқарганини қайд этади, бироқ арман пиёдалари ҳали ҳам у ерни ушлаб туришга уринмоқда. Бироқ, жанубдаги жангда Қорабоғнинг тақдири аллақачон ҳал бўлган.
Абу Муслим таржимаси