Россиянинг Орел шаҳрида мажбурий сафарбарлик билан бевосита боғлиқ халқаро ҳодиса юз берди. Маҳаллий чиқиндиларни қайта ишлаш заводида ишлаган Ўзбекистон фуқароларига ҳарбий комиссариатга келишни талаб қилиб чақирув қоғози берилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Орелда, бошқа кўплаб Россия ва Украинанинг босиб олинган шаҳарларида бўлгани каби, яна бир "сафарбарлик" тўлқини бўлиб ўтди. 20 дан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари бўлган «ЭкоСити» чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси ходимлари ҳам чақирув қоғози олди.
Вазиятнинг кескинлиги бу мамлакат ҳукумати ўз фуқароларига Украинадаги урушда қатнашишни қонунчилик даражасида тақиқлаганлиги билан изоҳланади.
Комиссиариатга келиш талаби билан чақирув қоғозларини олган ўзбекистонлик меҳнаткашлар ўз мамлакати президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси мамлакат фуқароларига чақирув қоғози нотўғри берилганини маълум қилди.