Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сешанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) дин ишлари бўйича идоралар раҳбарларининг консультатив учрашуви иштирокчиларига берган видеохабарида айтиб ўтди.
Туркия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, мусулмонларда суннийлик ёки шиалик деган дин йўқ. "Биз ҳаммамиз Ислом динига, дунё динига эргашувчилармиз. Исломнинг ҳақиқий қадриятларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш муҳимдир", - деди Эрдўған.
Президент Эрдўғаннинг таъкидлашича, асрлар давомида билимлар ва донишмандлик манбаи саналиб келган ислом мамлакатлари бугунги кунда ёрдам сўраб илтижолар янграётган минтақаларга айланиб қолган.
«Мусулмон мамлакатларининг аҳволи Ислом душманлари ва империалистларни янги жиноятлар содир этишга ундамоқда. Исломнинг юксалишидан қўрққанлар ўзлари яратаётган инқирозлар баҳонасида мусулмонларга ҳужум қилишда давом этмоқдалар», - деди Туркия етакчиси.
«Исломофобик риторика бугунги кунда Ғарб сиёсатчилари томонидан ўз муваффақиятсизликларини яшириш учун ишлатиладиган энг самарали воситадир. Бунга энг сўнгги мисоллар Ғарбда (француз Исломи), (Европа Исломи), (Австрия Исломи) каби тушунчалардир. Франция президенти Эммануэл Макрондан келаётган бундай ташаббусларнинг асосий мақсади Ислом ва мусулмонлар билан ҳисоб-китоб қилиб олишдир», - деди Эрдўған.