loader
Foto

Арманлар армияси яна мағлубиятга учради

Душман лагеридагилар янги муваффақиятларга қандай муносабат билдиришди? Қорабоғ гаулеитери Араик Арутюнян амалда Озарбайжон жанговар бўлинмаларининг ғалабали юришини тасдиқлади.

"Ҳарбий ҳаракатлар бутун фронт чизиғи бўйлаб жадал давом этмоқда, Ишханадзор (Ханлиқ, Губадли туманининг босиб олинган қишлоғи), Қашатоғ (Лочин) туманининг Ковсакан ва Мижнаван жамоалари ҳудудларида энг оғир жанглар бўлмоқда". Мижнаван бу - Зангелан жанубидаги қишлоқ, Арманистон чегарасидан бир неча километр узоқликда жойлашган. Ишханадзор - 1993-йилда арман қўшинлари томонидан босиб олинган Акер дарёси водийсидаги Озарбайжон қишлоғи. Шундай қилиб, Қорабоғ айирмачилари расмий Боку ҳисоботини билвосита тасдиқлаб, Арманистоннинг Жанубий чегараси яқинида ҳарбий ҳаракатлар ўтаётганини билдирган.

Бироқ Ереван кутилмаган баёнот билан чиқди. Арманистон пойтахти ҳарбий фалокатнинг тўлиқ кўламини ҳали ҳам тушуниб етмаган кўринади. Келиб чиқиши мардона Озарбайжон қўшинлари томонидан озод етилган Хадрутдан бўлган Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степаняннинг айтишича, Озарбайжон армияси чекинмоқда экан. Агар Арутюнян Озарбайжон армияси Арманистон билан давлат чегараси томон илгарилаб бораётганини эълон қилиб турган бўлса, Озарбайжон армияси қаерда чекинди экан? Шушан Степанян Озарбайжон қуролли кучлари бўлинмалари ичкарида, озод этилган Зангеландан 15-20 километр узоқликдаги Худаферин кўприги ҳудудида чекинаётганини айтган.

Хадрутлик Степанян Дантенинг "илоҳий комедия"сига лирик ва драматик тарзда ўхшатма килиб, Озарбайжон ичкарида афсонавий чекинишини тақдим этди. Кўрдингизми, ичкарида, фронт ортида арман аскарлари озарбайжонлар учун нақ жаҳаннамнинг ўзини яратибдимиш! Аслида эса, арманлар ҳужумга (контратакага) пиёда аскарларини ташлаган, уларни эса Озарбайжон армиясини осон тор-мор қилиб ташлади. Хуллас, арманлар жанубда яна бир катта мағлубиятга учради. Яна Ереваннинг ҳафсаласини пир қилишга тўғри келади, чунки бир мунча вақт олдин арман қўшинларининг энг катта гуруҳи қуршовга тушган. Тез орада, яқин бир неча соат ичида, биз катта арман гуруҳи қандай хавф остида қолгани ҳақида хабар тайёрлаймиз.