«Анадолу» маълумотларига кўра, ўқотар қурол қўлланиши натижасида тўрт киши яраланган, улардан бирининг ҳолати оғир деб баҳоланади.
Дейр-эз-Зорда намойишчилар РКК/YPG террорчилари назорати остидаги ҳудудларда жойлашган француз ҳарбийларини олиб чиқишни талаб қилди.
Париж яқинидаги Конфлан-Сент-Онорин шаҳарчасида 16 октябрь куни мактаб ўқувчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирлайдиган карикатураларни дарсда курсатган ўрта мактаб ўқитувчиси Самюэл Патининг бошини танасидан жудо қилган.
Қотилни француз полицияси отиб ўлдирди. Француз полицияси гўёки қотилни қўллаб-қувватлаб хабар қолдирган мусулмонларга қарши рейдлар бошлади.
Франция президенти Эммануэл Макроннинг баёнотига кўра, Франция Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар нашр этишдан воз кечмайди.