loader
Foto

Франция мусулмонлар Кенгаши раҳбари қатл этилган ўқитувчини "қаҳрамон" деб атади

«Француз мусулмонлари хижолатда ва ранжиган, – деди Муссавий радиостанциялардан бирига берган интервьюда, иқтибос келтиради IslamNews сайти RFI га таяниб. – Самюэль Пати ҳақиқий қаҳрамон эди. Уни ўлдирган одам эса қўрқоқ эди. Динимиздан террор ва жаҳолат мақсадларида фойдаланиш мумкин деб ҳисоблаганларга уларнинг ҳаракатлари пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хотирасини ранжитишини эслатиб қўйиш керак».

Таъкидлаш жоизки, Франция мусулмонлар ташкилоти – маълум маънода давлат ҳукуматини қўллаб-қувватлайдиган ташкилот бўлиб, 2003 йил ўша пайтдаги мамлакат президенти Николя Саркози кўмагида ташкил этилган. Ташкилот Франция ҳукумати ва мусулмон аҳоли ўртасида воситачи ролини бажаради. Шу ой бошида президент Макрон «Францияда Исломни ташқи таъсирдан озод қилиш» мақсадида Кенгаш билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятини билдирганди.

Аввалроқ ўқитувчининг ўлдирилишини шайх Аҳмад Ал-Таййиб бошчилигидаги ал-Азҳар Миср Ислом университети ҳам қоралаган эди.