loader
Foto

Парижда муслималар пичоқланди

Франция полицияси жиноятни содир этишда гумон қилинган иккита аёлни ҳибсга олди. Уларнинг ирқчилик ҳужумини "ифлос араблар"деган сўзларни айтган ҳолда амалга оширгани хабар қилинган.

Шаҳар прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар «европача кўринишдаги» оқ танли аёллар бўлиб, уларга «қотилликка уриниш» айби қўйилган.

Келиб чиқиши жазоирлик бўлган 49 ёшли Кенза ва ундан бир неча ёш кичик бўлган Амел ҳужум натижасида жабрланди.

Европадаги мегаполислардан бирининг марказида осонлик билан уларнинг ўлимига олиб келиши мумкин икки аёлга пичоқ билан қилинган ҳужумлар, "исломчилар" ҳужумлари сабаб бўлган шов-шувларнинг ҳатто кичик миқдорида ҳам ҳаяжонларга сабаб бўлмади, деб қўшимча қилиш шарт бўлмаса керак.



СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР