loader
Foto

Türkiye (Туркия): Францияда исломофобия «газини босяпти»!..

Францияда олти миллионга яқин мусулмон  яшайди, уларнинг аксарияти Шимолий Африкадан келган… Аҳолиси 66 миллион кишидан иборат бўлган мамлакат учун бу рақам тахминан 10%га тенг келади. Бироқ Франция – мусулмонлар энг кўп таъқиб қилинадиган ва дискриминацияга учрайдиган мамлакатдир… Охирги уч йил давомида Францияда мусулмонларнинг 358 та муассасаси, жумладан, масжидлар ёпилди. Ҳозир бу рўйхат янада катталашмоқда. Франция президенти Эммануэль Макрон сўнгги пайтларда имкон туғлиши билан исломга ва мусулмонларга қарши баёнот бериш билан овора. Бундан ташқари, у" Исломни қайта қуриш "ва" Қуръоннинг айрим оятларини ўчириш ёки қайта ёзиш " каби ўта тажовузкор, фитначи, камситувчи ва таҳқирловчи иборалардан фойдаланмоқда ва барча мусулмонлар ва бутун Ислом дунёсига нисбатан ўта такаббурона муносабатни намоён қилмоқда.

Афсуски, Макроннинг бу беҳурматлиги ва такаббурлигига президент Ражаб Тойиб Эрдўғандан бошқа ҳеч ким тўғри муносабат билдирмади. Макроннинг мусулмон ақидасига нисбатан манфур ҳужумларига жавоб бериш учун бир неча заиф, тартибсиз ва самарасиз хабарлар билан жавоб бериб бўлмайди. Нима учун Ислом дунёси бу қадар суст ва ҳаракатсиз? Нима учун Ислом давлатлари раҳбарларидан, бу мамлакатлардаги Ислом институтларидан ёки шахслар ва илоҳиётчилардан муносиб жавоб йўқ?

Бу ҳолатни кўриб, қарама-қарши томон янги, яна ҳам қўрс ҳужумларни амалга оширмоқда. Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманен телеканаллардан бирига берган интервюсида "ҳалол маҳсулотлар" алоҳида сотиладиган дўконлари борлигидан ҳайратга тушганини айтади ... Мана сизга европаликларнинг бошқа динларга бўлган бағрикенглиги! Бошқа дин ва эътиқодларга ҳурмат қани? Йўқ, ўша ички ишлар вазири мамлакатда аввалгидек Пайғамбаримизни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақоратловчи карикатураларни тарқатиш ва мактаб дарсларида кўрсатиш мумкинлигини айтишдан чўчимайди. Мана Европанинг ҳақиқий башараси!.. Бу бадбашарани, "Европа цивилизацияси" ва унинг "бағрикенглиги" ортида қандай ёлғон ва сохталиклар яширингани, баъзи мияси йўқ калтафаҳмлар ҳали бизни бунга ишонтириш учун ҳаракат қлаётганини яхшилаб эслаб қолинг…

Ксенофобия, ирқчилик, исламофобия, дискриминация ҳар доим Европа томонидан орттириб келинган ифлос майдонлардир. Бу лойқа майдонлардан ҳар доим максимал ҳосил мустамлакачилик фойдасига йиғилади... Шимолий ва Марказий Африкани қийнаётган "аш-Шабаб", "Боко харам" ортида кимлар турибди? Сурия ва Ироқни қонга белаган ИШИДни, ал-Қоидани  ва Жануби-Шарқий Осиёга офат келтирган уларнинг издошларини ҳозирги ҳолатига олиб келган кучлар кимлар? Маълумки, империалистларнинг вакиллари ушбу тузилмаларнинг барча штаб-квартирасида мененжерлар ва назоратчилар сифатида қатнашадилар. Кейинчалик, уларнинг террорчилик фаолияти, қоидага кўра, мусулмонларни нишонга олганда, мусулмон мамлакатлари айбланади…

Бу разил ўйин қачонгача давом етади? Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг консултатив йиғилиши иштирокчиларига видеохабар орқали мурожаат қилган президент Эрдоғаннинг нима деганини яхши тушунишимиз керак. Президент Ислом дунёсининг долзарб муаммоларини умумлаштиради: "Улар мусулмонлар билан орани очиқ қилиш учун Исломга ҳужум қилишади. Экстремизмга қарши кураш ниқоби остида, улар террорга қарши курашишга эмас, балки зулмга жавоб бермайдиган ва золимга қарши чиқмайдиган сусткаш, заиф, қўрқоқ, товуш чиқармайдиган мусулмон фуқаронинг профилини яратишни кўзламоқда..."

Ҳа, илтимос, шунга алоҳида эътибор беринг. Уларга сусткаш, заиф, қўрқоқ мусулмонлар керак. Зеро, бундай ҳолатда мусулмонлар уларга карши тўғри кураша олмайдилар. Шу тариқа «терроризмдан тортиб очарчиликкача, жаҳолатдан даромадларни ноҳақ тақсимлашгача, ички низолардан нифоққача бўлган кўплаб муаммоларни» осонлик билан мусулмонларга юклаб қўйиш мумкин. Бундай шароитда Эрдоған шундай дейди: «Дунёда мусулмон биродарларимиздан ўртача минг нафари ҳар куни терроризм ва зўравонлик қурбони бўляпти...» Ҳа, бу Ғарбга керак бўлган ва барқарор бўлиши керак бўлган вазиятнинг қисқача тавсифи шундай. Бунинг учун улар ҳар хил ифлос тузоқларни ташкил қилишади, ўзлари ёлланган террорчиларга ҳар хил шов-шувли ҳужумлар қилишади…

Бир неча кун олдин Францияда бир ўқитувчининг калласи олинди... Бунда гумон қилинган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилди. Бошидан жудо қилинган ўқитувчи талабаларга Исломни ҳақоратловчи матнлар ва тасвирлар кўрсатгани учун ота-оналардан шикоят олгани иддао қилинмоқда. Демак, бу жудаям шабҳали ҳикоя экан… Энди эса, шу ва шунга ўхшаш бошқа воқеаларни баҳона қилиб, Франция сиёсий раҳбарияти мусулмонларга тегишли ноҳукумат ташкилотларни ёпишга қарор қилади. Кўплаб муассасалар, жумладан, "Исламофобияга қарши жамоа", "Baraka City", масжидлар эшикларига қулф осиб қўйилади. Бундан ташқари, Макрон аввалроқ айтганидек, декабр ойида ҳукуматнинг кун тартибига "исломчи сепаратизм" га қарши кураш бўйича янги қонун масаласи киритилади... Франциянинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан позицияси ва ниятлари яққол кўриниб турибди. Лекин, афсуски, Ислом дунёси чуқур уйқуга чўмган кўринади…