АҚШ президенти лавозимга демократлар партиясидан номзод Джозеф Байден унга билан Оқ уй учун курашда республикачи Дональд Трампдан ғолиб чиқиш учун зарур бўлган сайловчиларнинг 270 овозини олган. Шанба куни CNN, NBC, Fox News телеканаллари ва Associated Press (AP) агентлиги шундай башорат билан чиққан.
Уларнинг баҳоларига кўра, Байден Пенсильвания штатида ғалаба қозонган (сайловчиларнинг 20 та овози). Шундай қилиб, CNN ва NBC ҳисоб-китобларига кўра, унда энди сайловиларнинг 273 та, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампда эса 213 та овоз бор.
Fox News маълумотларига кўра, Байден шунингдек, Невада штатида ғалаба қозонган (сайловчиларнинг 6 та овози). CNN уни "АҚШнинг сайланган президенти" деб атади. AP баҳолашича, демократ "Дональд Трамп устидан ғалаба қозонган".
Байден бу ҳисоб-китобларга ўзининг сауловда ғалаба қозонгани ҳақида баёнот билан жавобберди. Бироқ Трамп худди шундай баёнотида мағлубиятни тан олмади, унинг фикрига кўра, сайловларда овозлар ҳисоб-китобини якунланган деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини таъкидлади. АҚШнинг амалдаги етакчиси шунингдек, сайловчилар овозларини ҳиосблаш борасида судга мурожаат қилиш ниятини тасдиқлади, чунки унинг фикрича, сайловлар давомида демократлар томонидан кўп сонли қоидабузарликлар ўринга эга бўлган.
Америка сайлов тизими архаик, билвосита ва жуда чалкаш. Расмий равишда, ноябрь ойида бўлиб ўтган умумий сайлов давомида АҚШнинг янги президенти ва вице-президенти эмас, балки сайлов коллегияси аъзолари сайланади. Кейинчалик айнан улар декабрь ойида ўз штатларининг пойтахтларида тўпланиб, янги давлат раҳбарини расман белгилайдиган овоз беришни ўтказишади. Аҳоли ва сайланган сайловчилар сони ўртасидаги нисбат штатдан штатга фарқ қилади, натижаларни мажоритар ёки мутаносиблик тамойили бўйича чиқариш тизими каби. Ғалаба қозониш учун президентликка номзодни 270 дан ортиқ сайловчи қўллаб-қувватлаши керак. Маълум бир штатда сайловчилар сони АҚШ Конгрессидаги давлат вакилларининг сонига боғлиқ. Уларнинг жами сони 538 та.