loader
Foto

Шушада 28 йил деганда жума намози ўқилди

2020 йилнинг 8 ноябрида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев тарихий янгиликни эълон қилди – Қорабоғ дурдонаси Арманистон қуролли кучларидан тозаланди.

28 йилдан сўнг арманлар босқинидан озод қилинган Шуша ҳар бир озарбайжон учун шунчаки бир шаҳар эмас. Шуша – Озарбайжоннинг тарихи ва маданияти рамзи, Ханкенди йўлидаги муҳим стратегик пункт, республиканинг Тоғли Қорабоғ минтақасидаги энг йирик шаҳар.

Шуша 1752 йил Қорабоғ ҳукмдори Панахали-хон томонидан асос солинган. Шаҳар 1992 йил 8 май куни Арменистон томонидан босиб олинган эди.