loader
Foto

Қирғизистон конституциясидан «дунёвий давлат» тушунчаси олиб ташланиши мумкин

Амалдорнинг айтишича, бу мамлакат аҳолисининг мутлақ кўпчилиги, яъни 98% аҳоли диндор бўлганлиги сабабли амалга оширилиши лозим. "Халқимиз Ислом туфайли сақланиб қолган. Агар мамлакатимиз азалдан дунёвий бўлганида, номимизни унутиб, миллат сифатида йўқ бўлиб кетардик", - дейди у.

REGNUM хабар қилишича, мустақиллик йилларида Қирғизистонда масжидлар сони деярли 70 марта - 1991 йилдаги 39 тадан 2019 йилда 2688 тагача ўсган. Шунингдек, республика ҳудудида 12 та Ислом университети ва 131 та мадраса фаолият кўрсатмоқда.