loader
Foto

Мобил иловалар воситасида мусулмонлар қандай қилиб кузатув остига олинмоқда

Юқори ахборот технологиялари эзгу ишларга хизмат қилгани яхши, албатта. Нафақат намоз ҳақида, балки бошқа масалалар бўйича ҳам зарур ахборот олиш тезкорлги мусулмонлар ҳаётини енгиллаштиргани очиқ-ойдин: бу ерда сиз тажвид сабоқлар топасиз, ўнлаб Қуръон таржималари, қиблага йўналишини кўрсатувчи компас, дуолар, Исломий тақвим, ҳалол маҳсулотлар сотиш нуқталари ва ҳ.к.

Шу билан бир пайтда, Vice's Motherboard ахборот порталининг маълум қилишича, америкалик харбийлар оммавий мусулмон иловаларидан тўпланган манзиллар ҳақидаги маълумотларни сотиб олмоқда. Muslim Pro иловаси ҳам америкаликлар эътиборидан четда қолмади. Vice's Motherboard таъкидлайдики, оммавий портал фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини брокерларга, жумладан, америкалик ҳарбийларга сотади.

Vice's Motherboard майдончасида эълон қилинган «How the U.S. Military Buys Location Data from Ordinary Apps» ноли постда хабар қилинишича, бундай оддий усул билан америкалик ҳарбийлар бутун дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар манpили ҳақида маълумотларга эга  бўлди. Бу оммавий ибодат иловасидан ва мусулмонлар билан танишиш учун махсус иловадан фойдаланадиган мусулмонларга тааллуқли.

Технологик сайт душанба куни америкалик ҳарбийлар фойдаланувчилар жойлашган манзиллар ҳақида маълумот олиш учун иккита усулдан фойдалангани ҳақида хабар берди. биринчи усул Locate X номли маҳсулотни ўз ичига олади.

Vice's Motherboard маълумотларига кўра, АҚШ махсус операциялар қўмондонлиги, – терроризмга қарши кураш учун жавоб берадиган қуролли кучлар бўлинмаси, – махсус кучларнинг чет эллардаги операцияларида ёрдам кўрсатиш имконига эга бўлиш учун Locate X га мурожаат қилган.

Иккинчи усул манзиллар ҳақида маълумотларни бевосита иловалардан сотиб олиб, сўнгра бу маълумотларни пудратчиларга ва оқибатда, АҚШ ҳарбийларига сотадиган X-Mode компаниядан маълумотлар олишни ўз ичига олади.

Ҳисоботда аниқланишича, Muslim Pro фойдаланувчилар ҳақида маълумотларни X-Mode га жўнатар экан. Vice's Motherboard улар билан алоқа қилган айрим иловалар ишлаб чиқувчилар уларнинг фойдаланувчилари манзиллари ҳақидаги маълумотлар сўнгги манзил сифатида кимга ёки нимага чиқишлари ҳақида билмаган.

Vice's Motherboard фойдаланувчилар ҳақида маълумотларни X-Mode га жўнатган яна бир илова аниқланди, бу - Muslim Mingle. Ушбу танишувлар учун илова 100 минг мартадан ортиқ юкланган. Vice's Motherboard қайд этишича, маълумотлар етказиш занжирида иштирок этувчи кўплаб фойдаланувчилар мусулмонлар бўлган, бу эса АҚШнинг Афғонистон, Ироқ ва Покистон каби мусулмон мамлакатлар билан ўн йилликлар давом этаётган урушларини ҳисобга оладиган бўлсак, эътиборга лойиқдир.

Сенатор Рон Уайден Vice's Motherboard билан суҳбатда айтдики, X-Mode америка телефонларидан тўпланган манзиллар ҳақида маълумотларни америкалик ҳарбий мижозларга сотади. У шундай деди: «Сентябрь ойида бўлиб ўтган менинг офисим билан суҳбатда X-Mode Social маълумотлар брокери юристлари компания АҚШ да телефонлардан тўпланган маълумотларни мудофаа пудратчилари орқали америкалик ҳарбийларга сотишларини тасдиқлади. Ошкор қилмаслик ҳақидаги битимларга таяниб, компания бу маълумотларни харид қиладиган муайян мудофаа пудратчилари ёки муайян ҳукумат муассасалари номини айтишдан бош тортди».

CNN га апрель ойида берган интервьюсида X-Mode бош директори Джошуа Энтон айтдики, компания ҳар ой Қўшма Штатларда 25 миллионта ва бошқа мамлакатларда, жумладан, Европа Иттифоқи, Латин Америкаси ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатларида 40 миллионта қурилмани кузатиб борар экан.