loader
Foto

Макрон француз мусулмонларига ультиматум эълон қилди

Президент Макрон ва ички ишлар вазири Жералд Дарманин чоршанба куни кечқурун Елисей саройида CFCM саккизта раҳбари билан учрашди.

"Икки тамойил [хартияда] оқ қоғозга қора сиёҳ билан ёзиб қўйилади: сиёсий Ислом ва ҳар қандай хорижий аралашишни рад қилиш" – деб хабар қилади ҳукумат манбаларидан бири учрашувдан сўнг Le Parisien газетасига.

Учрашувда имомлар миллий кенгаши ташкил қилиш ҳақида келишиб олинди. Маълум қилинишича, кенгаш аъзолари воизлик фаолияти учун расмий аккредитация олади. Шартлар бузилган ҳолатда бу аккредитация қайтариб олиниши мумкин.

Хартияда айтилишича, Ислом сиёсий ҳаракат эмас, дин ҳисобланади. Унда шунингдек, мусулмон жамоатлар фаолиятига ҳар қандай четдан аралашиш тақиқланади.

Президент Макрон у Францияда ислом сепаратизми деб атайдиган нарсаларга қарши кураш бўйича янги чоралар ҳақида эълон қилди. Улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади.

1) диний мулоҳазалар ниқоби остида давлат хизматчиларини қўрқитадиганлар учун қаттиқ жазолар ва уйда ўқитишнинг чекланиши.

2) ҳар бир бола мактабга қатнашига ишонч ҳосил қилиш учун унга идентификация рақам бериш. Ҳозирги пайтда Францияда рухсат этилган уйда ўқитиш келаси ўқуви йилидан бошлаб тақиқланади. Бу қоидани бузганлик учун ота-оналар олти ойгача қамоқ жазоси ва катта жарима билан жазоланиши мумкин.

3) бегона шахслар одамни қидириб топиши ва унга зиён етказиши мумкин бўлган тарзда шахсий маълумотлар тарқатилишини тақиқлаш.

"Биз болаларимизни исломчилар исканжасидан ҳимоя қилишимиз керак", - изоҳ берди чоршанба куни Жеральд Дарманен янги қонун лойиҳаси ҳақида Le Figaro газетасига. Қонун лойиҳаси 9 декабрь куни министрлар кабинетида муҳокама қилинади.

Умуман, Франция катта тезликда "Европа Хитойи" унвони олишга қараб кетяпти, чунки барча устидан тотал назорат ва рақамлар берилиши маданиятли Европа давлатидан кўра кўпроқ коммунистик шарқий деспотизмга хос бўлган хусусиятдир.

Шу билан бирга, бундай чора-тадбирлар қандайдир муваффақият қозониши учун Франция ҳукумати чора-тадбирларни доимий равишда кучайтириши ва тоталитаризм йўлига бутунлай ўтишига тўғри келиши аниқ. Яқинда Шимолий Кавказ бўйича мутахассис Ирина Стародубровская ўз мақоласида ҳақли равишда қайд этдики:

"Балки европалик раҳбарлар томонидан таклиф қилинган илғор исломий қарашларга эга бўлган имомлар тайёрлаш ва хориждан келган воизлар таъсирини чеклаш керакдир? Баъзида биз ғилдирак ихтиро қилинадиган замонда эмас, ахборот технологиялари асрида яшаётганимизни эслатишга тўғри келади. Нафақат Европа марказидан, балки дунёнинг исталган нуқтасидан – океан ўртасидаги оролдан, баланд тоғ қишлоғидан туриб – Саудия Арабистони ёки Мисрдаги дунёга машҳур университетлар билан уланиш ва нуфузли шайхларга савол бериш мумкин. Шунда маҳаллий имомнинг фикридан кўра анча салмоқли жавоб олинади. Чунки исломда имом – одамлар намоз пайти унинг ортида турадиган шахс, холос. Шугина. Албатта, агар имом билимли ва харизматик шахс бўлса, у катта обрўга эга бўлиши мумкин, жума маърузалари эса унга ўзининг нафақат диний, балки кенг доирадаги муаммолар бўйича қарашларини қавмга етказиш имконини беради. Бироқ бу функция шахсдандир, лавозимдан эмас".

Француз мусулмонлар кенгаши бу Франция мусулмонларининг узоғи билан учдан бир қисми у ҳақида эшитган ташкилотдир, унинг нуфузи ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Улар осонлик билан исталган қадриятлар кўрсатилган хартияга имзо чекиши мумкин, лекин бу миллионлаб француз мусулмонларига таъсир этармикан. Шунда нима бўлади? Европада ўзининг тўлақонли Шинжон даври келади, лекин Макрон ва унинг ҳамтовоқларида бунинг учун вақт ва ресурслар етармикан? Буни тез орада кўрамиз.