Чемпион олий маълумот олиш (у Плеханов номидаги иқтисодиёт университетида таълим олмоқда), шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз лойиҳаларини амалга ошириш энди унинг учун устувор эканлигини тан олди.
«Келаси йил мен ўқишни битираман, диплом ҳимоя қилиш, магистратура ва ҳ.к., яъни таълимга кўпроқ вақт ажратмоқчиман. Яқин беш йил давомида. Мен қўйлар сотиб олганман, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаман, бу йўналишда ривожланишни истардим. Боқувга қўйган буқаларим, сигирларим бор», – дея Ҳабибнинг сўзларини келтиради ТАСС. Сиёсий келажаги ҳақида кўплаб саволларга жаовб берар экан, спортчи катта сиёсатда қатнашмасдан ҳам жамиятга фойда келтириши мумкинлиги ва шуни исташини айтди.