"Леди Тайсон" номи билан машҳур бўлган спортдаги кўплаб мукофотлар совриндори сўнгги йилларда жиддий қийинчиликларни бошдан кечирди. 2016 йил у автоҳалокатга учради ва умуртқа поғонаси синди, шундан сўнг у бир нечта операцияни бошдан кечириши ва узоқ вақт давомида жисмоний ва ақлий жиҳатдан тикланиши талаб қилинди.
Бир ярим йилдан сўнг Руби кикбоксингга қайтди. Спортчининг сўзларига кўра, Нидерландия масжидларидан бирида расман ислом динини қабул қилишдан олдин у бир неча йил ислом қоидалари ва анъаналари билан яқиндан танишган.