loader
Foto

Даниялик вазир мусулмон аёлларга одобсиз таклиф билан чиқди

Албатта, вазир имомлардан бузуқчиликни қўллаб-қувватлашни эшитмади – маълумки, ислом қоидалари нафақат аёллар, балки эркакларга ҳам никоҳдан ташқаридаги жинсий муносабатларни тақиқлайди, ҳаром деб билади.

Тесфайенинг сўзларига кўра, мусулмон аёллар «қолган ҳамма аёллар» каби никоҳдан ташқарида жинсий муносабатлар ҳуқуқига эга бўлиши керак, лекин у «қолган ҳамма аёллар» деганда кимни назарда тутгани ноаниқ, чунки насронийлик, иудаизм ва бошқа динларда ҳам никоҳдан ташқаридаги жинсий алоқалар тақиқланади.

Айни пайтда, Дания ҳукуматининг этник озчиликлар бўйича маслаҳатчиси Ҳалима ал-Абоссийнинг айтишича, аёлларнинг интим ҳаёти ташқи ишлар вазирлари ёки имомлар томонидан тартибга солинмайди - бу виждон ва шахсий танлов масаласидир.