Ҳалиманинг сўзларига кўра, у вақти-вақти билан суратга тушиш туфайли намозни ўтказиб юборгани ва баъзан унинг рўмолларини шубҳали тарзда ўрагани сабабли "у ўзи билан алоқани йўқотган" - у ҳатто жинсини аламбало қилиб бошига ўраган, дейди The Guardian.
«Мен ҳақиқатда муносиб нарсалар ўрнига янги имкониятлар ҳақида кўпроқ ўйлаганим, асосий нарсаларни унутганим учун фақат ўзимни айблашим мумкин», – деди қиз.
Аден бошига жинси ўратилган америкалик бренд учун суратга тушганидан сўнг, у алам кўз ёшлари билан меҳмонхона хонасига қайтиб келгани ҳақида гапириб берди. Бу сабр косасини тўлдирган охирги томчи бўлди ва модел камтарлик ва ахлоқ бобида Ислом коидаларига мос келмайдиган шубҳали образларни намойиш қилишни давом эттириш ўрнига бизнесни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади.
Айтганча, Ҳалима яқинда ўз уйини сотиб олди ва энди қиз янги ҳаёт - мода саноати ташқаридаги ҳаёт ҳақида ўйлаши мумкин.