«Агар бир сўз билан жавоб бериш керак бўлса, «йўқ» деган бўлардим <…> Мен газеталарда ўқиётган кўп нарса кулишга мажбур қилияпти. Мен бу ёзилган нарсаларни газеталарни [имкон қадар кўпроқ] сотишга уриниш деб ҳисоблайман», - деди у, хусусан, яқин келажакда АҚШ ёки Исроил томонидан Эронга қарата зарба бериш ва бунинг оқибатида қуролли низолар юзага келиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
Бунда Абрамснинг тан олишича «исталган пайт учқун чақнаши мумкин, шу сабабли биз [Форс] кўрфазида [ўз қуролли] кучларимизни ушлаб турибмиз». Шу билан бир пайтда, эксперт «ҳеч ким урушни истамайди» деб таъкидлади.
«Эрон урушни истамайди, чунки у АҚШ билан тўқнашувда ютқазишини билади», - деб ҳисоблайди Абрамс.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Теҳрон яқинида содир этилган суиқасд натижасида мамлакат мудофаа вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот марказига раҳбарлик қилган эронлик физик Муҳсин Фахризода ҳалок бўлган эди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг айтишича, олимнинг ўлдирилишида Исроилнинг қўли бор. Эрон Президенти Хасан Руҳоний "Эрон ядро дастурининг отаси" деб аталган физикнинг ўлдирилиши учун мамлакатнинг ўч олиш ҳуқуқини эълон қилди.