loader
Foto

Саудия либераллари «ал-Ақса»ни кўчиришни таклиф қилмоқда

Бундан ташқари, Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ва Қиролликнинг бошқа расмийлари бундан олдин ва кейин бир неча бор айтганидек, шарқий Қуддусда ўз пойтахти билан мустақил давлат бўлиш ва унинг халқаро тан олинган ерларини деоккупация қилиш (яҳудий аҳоли пунктларидан) учун курашда фаластинликларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Бироқ сир эмаски, Саудия ва унинг юқори мансабдор доираларида Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш ва унга нисбатан БААнинг ҳозирги раҳбарияти юритаётган сиёсатни қўллаш, яъни Исроил ва яҳудий аҳоли пунктларига Фаластинга нисбатан барча ҳаракатларида мутлақ карт-бланш бериш ва Фаластинни чегаралашнинг тўлиқ ғоявий ва нуфузли тарафдорлари бор.

Ислом дунёсида Фаластин халқининг миллий курашини ва ал-Ақсани мусулмон мақбараси сифатида сақлаб қолиш, мусулмонлар томонидан унга кириш ва унинг ўрнига "учинчи ибоатхона" қурмоқчи бўлган яҳудий Масиҳий мутаассибларнинг тажовузларидан ҳимоя қилиш билан боғлиқ умумий Исломий манфаатларни ажратишни таклиф қилганлар бор. Бу ақидапарастларнинг интилишларига шерик бўлмаган мўътадил сионистларга бу позиция қўл келади, чунки ҳозирга қадар Исроил Иордания қироллигини ўзининг ишончли вакили деб тан олиб, ал-Ақса хавфсизлигини таъминлаган.

Бироқ, сионистлар тарафдори бўлган Саудия либераллари тухтамасликка қарор қилди ва яқинда ўз «карнай»ларидан бирида бир мақола эълон қилди, унда мусулмонлар ал-Ақса ҳақида жуда кўп ташвишланиши шарт эмас, чунки... ал-Ақса эмас деган фикр билдирилди.

Бу ҳақида Усама Йеманийнинг Саудияда чиқадиган Okaz газетасида чоп этлган «Ал-Ақса масжиди қаерда жойлашган?» мақоласида сўз боради. Мақолада ушбу «тарихий-географик инқилобчи»нинг таъкидлашича, ҳақиқий ал-Ақса, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматининг биринчи қибла масжиди Маккадан 30 км масофада, Джуаанда жойлашган, уни Қуддусда деб айтиш эса бу ерда ўз масжидини қурган уммавийлар янгилиги бўлган.

Аслида, бу сионистик босқинни нормаллаштириш тарафдорлари томонидан классик найрангидир. Эслатиб ўтамиз, бу билан "аср битими" доирасида Трамп ва Нетаняху келажакдаги Фаластин давлати ва пойтахти билан шуғулланишга қарор қилди.

Номинал равишда уларни инкор қилмасдан, Фаластин давлати учун сионистлар назорати остида бўлган бантустан яратиш, унинг Қуддусга қараб турган пойтахтини эса Абу Дис қишлоғида ташкил қилиш таклиф этилади. Бироқ саудиялик либераллар бундан ҳам ўтиб тушдилар – Фаластин ерларини босиб олиш ниятида, сал бўлса ҳам ақли жойида бўлган сионистлар ал-Ақсанинг уммат учун қанчалик қимматли эканини тушуниб, унга даъво қилишдан қўрқарди. Мана энди, саудиялик либераллар умматнинг ундан воз кечиши учун мафкуравий ва ғоявий негиз яратмоқда, бу эса сионистларга бу масалани ёпишга яқудий масиҳийларнинг энг дадил истакларини ҳам рўёбга чиқаришга имкон беради.

Лекин нимага биз аниқ бир муаллиф ҳақида эмас, саудиялик либераллар ҳақида гапиряпмиз? Гап шундаки, бу Okaz газетаси қандайдир адади кам варақа эмас, балки Саудия Арабистонида энг етакчи ОАВ дан бири бўлиб, Al-Watan газетаси билан бир қаторда ҳозирги шаҳзода Найеф уларга ҳомийлик қилади деб ҳисобланадиган саудиялик либераллар карнайи ҳисобланади.

Бу Саудия либерализми нимадан иборат эканлиги билан аҳамиятлидир. Йўқ, сиёсий эркинликлар учун кураш ва ҳатто мухолифатни қўллаб-қувватлашда ҳам эмас - аксинча, Okaz журналистлари Саудия ҳукуматини Жамол Хашукджини ўлдиришдаги айбини ҳар томонлама рад қилган ва ҳатто шу тариқа уларни ёмонотлиқ қилишга уринган номаълум радикалларга айбни тўнкаган. Бу ОАВ нинг собиқ ходими, киролликда сиёсий эркинлаштиришга даъват қилган Хусейн Шобокши эса, ишдан ҳайдалган ва Жамол Хашукджи каби қора рўйхатга киритилган. Бу газета либерализми феминизмни, "жинсий эркинликлар"ни, жумладан, гомосексуализмни нормаллаштиришни қўллаб-қувватлаш, қироллик ҳудудида ва ундан ташқарида «исломчилар»га ҳужумдан иборат.

Ашаддий сионизмпарастлик ва ашаддий фаластинофобия Саудия либерал кун тартибининг бир қисми саналади. Шуниси қизиқки, сўнгги ҳолатда саудиялик либераллар, худди уларнин БААлик ҳамфикрлари каби, жанговар  сионизмни неофашизм турларидан бири сифатида аллақачон қоралаган ғарб либераллари билан таққослаганда ўз фикрлашининг норасолиги ва мустамлакачилик намойиш этади. Ҳа, нима дейиш мумкин - Фаластин ишғолини рад етиш, Шарқий Қуддусни унинг пойтахти деб тан олиш ва ал-Ақсани мусулмон ибодатхонаси сифатида сўзсиз сақлаб қолишни ўз ичига оладиган Фаластин муаммосига тинч йўл билан ечим топиш тарафдори бўлган Исроил либералларининг ўзи ва унга бўлган муносабати тахминан шундай.

Лекин кўплаб ғарб либераллари ва исроиллик либераллар мусулмонларнинг манфаатларини ҳисобга олиш тарафдори бўлиб турган бир пайтда, уларнинг саудиялик ва БААлик ҳамкасблари энг экстремал Исроил нео-фашистлари ва фундаменталистлари билан бирдамлик қилиб, улардан тўлиқ воз кечмоқчи.

Бу ерда нима дейиш мумкин - Саудия Арабистони истеблишментида бундай қарама-қаршиликларнинг ҳукмронлиги яқинда муҳокама қилинган Ислом дунёсининг асосий оқими билан қиролликни бирлаштириш имкониятига мос келмаслиги аниқ.

Улар Қиролликнинг раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмаслигига шубҳа бўлмаслиги учун ёки уни ҳозирги шаклида БААнинг эгизак укасига айлантиришлари учун жамоатчилик фикрида бутунлай маргиналлаштирилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР