loader
Foto

Муаззинни чавақлаган британияликка Қуръонни ўрганиш учун 7 йил берилди

Ҳужумдан сўнг Маклад уйқусизликдан қийнала бошлади, пичоқ билан етказилган жароҳат унинг овоз пардаларига ҳам шикаст етказганди.

Судда Хортон уни руҳий касалхонага ётқизмасдан, содир этган жинояти учун гуноҳини ювиш мақсадида муқаддас Қуръонни ўрганиш имкониятига эга бўлиши учун қамоққа олишни сўради.

Саутварка қироллик суди британияликни саломатликка оғир зарар етказганликда айблаб, 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар қилади IslamNews сайти BBC News га таяниб. Қамоқ жазоси ўталганидан сўнг Хортон яна 4 йил полицияда қайд этилиши ва назорат остида бўлиши керак.