loader
Foto

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой пасайиб бормоқда

Соф олтин-валюта захиралари (эркин ковертацияландиган валютадаги ялпи захиралар ва мажбуриятлар ўртасидаги фарқ) 536 млн. долларга камайди ва $ 31,9 млрд. долларга етди.

Олтин ва валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой учун камайди. Марказий банк апрель ойидан бошлаб хорижий валютада ҳам, олтинда ҳам захиралар ошириб борди, бироқ август ойида олтин сотилиши туфайли захиралар диверсификацияси юз берди.

Олтин нархи COVID-19дан вакцина синовлари оптимистик натижалари ҳақида янгиликлар шароитида ўзгарувчанлигини сақлаб қолишда давом этмоқда, деб ёзади The Wall Street Journal. 16 декабрь ҳолатига олтинга фьючерслар унцияси 1858,50 долларни ташкил қилади. Нашрнинг қайд етишича, айрим таҳлилчилар келажакда олтин нархи кўтарилишига ҳамон ишонч билдиришмоқда.