loader
Foto

Роуханий Трампнинг сайловларда мағлуб бўлганидан Эрон хурсанд эканлигини айтди

“Айримларнинг айтишича, биз Джозеф Байденнинг ҳокимият тепасига [АҚШ да] келганидан хурсанд эканмиз. Йўқ бундай эмас, лекин биз Трампнинг кетганидан бахтлимиз, – деди у. – Жиноятлар содир этган, одамларни ўлдирган ва террорчи бўлган бу шахс ҳаттоки [Эронга] вакцинага [импорт қилинишига] тўсқинлик қилмоқда”.

Эрон президентининг баёнотини мамлакат давлат телевидениеси намойиш этди.

Роуханий «АҚШ халқининг Байден учун овози – бу қонунларнинг бузилиши эмас, балки уларга риоя қилиниши учун берилган овоздир» деб умид билдирди. «Бу овозлар мажбуриятларни рад қилиш ўрнига уларни бажариш учун берилган овозлардир», деди у.