Аввалроқ, 2 декабр куни Доғистондаги тезкор штаб масжид ва ибодатхоналарда оммавий хизматларни тақиқлаб, жамоавий ибодатларни онлайн форматга ўтказишни таклиф қилди. Доғистон муфтийси мусулмонларни барча ибодатларни уйда адо этишга, оммавий тадбирларга қатнашмасликка, шунингдек, масофадан таъзия билдиришга чақирди. Муфтият Instagram тармоғидаги саҳифасида яна бир мурожаат қилди.
Республика муфтиятининг Марказий ҳудудий округдаги вакили Мурод Исмоилов коронавирус тарқалишининг кўпайиши туфайли "масжидда жамоа намозларини бажармаслик тўғрисида қаттиқ илтимос қилди".
«Намозларни уйда ўқинг. Дафн маросимларига, таъзияга борманг, масофадан туриб таъзия билдиринг», - илтимос қилди у ва исталган турдаги одамлар гавжум бўладиган жойлардан ўзини четга олишга чақирди.