loader
Foto

Замонавий эркаклар сперматозоидсиз қолиши мумкин

Лойиҳа муаллифлари бепуштлик муаммосига дуч келган 120 мингдан ортиқ эркакнинг соғлиғи ҳолатини таҳлил қилиб чиқдилар. Замонавий турмуш тарзи кучли жинс вакилларининг фертиллигини йўқ қилиши мумкин экан. «Сузувчи» деб аталадиган ҳаракатланувчи сперматозоидлар сони йилига 1,8% камайиб бормоқда. Бундай натижаларни илмий ходимлар америка шаҳарларининг 85%ида мониторинг ўтказиш натижасидан олдилар.

Зарарли овқатлар истеъмол қилиниши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши сперма сифати ёмонлашувининг асосий сабабларга айланади. Олимларнинг сўзларига қараганда, инсоният ҳаётига таҳдид соладиган кўплаб омиллар мавжуд. Тез орада тухумҳужайраларни уруғлантиришга тўғри келадиган тўлалигича соғлом сперматозоидлар қолмаслиги мумкин.