Компьютер томографияси ёрдамида аниқландики, Falcatakely forsterae номи берилган ва тарихдан олдинги даврда яшаган бу ғалати кўш мезозой эрасининг бўр даври охирида яшаган.
Катталиги оддий қарға билан тенг бўлганлиги уни қўшни динозаврлар билан таққослаганда жудаям митти қилиб қўяди. Олимларни энг аввало, бу қушнинг боши ўнлаб миллионлар йил кейин пайдо бўлган «тукан» қуши каби тумшуғи бўлган велоцираптор бошига ўхшаб кетиши ҳайратда қолдирди.
Америкалик анатомия профессори Патрик О’Коннорнинг сўзларига кўра, агар замонавий қушлар скелетида тумшуқ битта суякдан иборат бўлса, Falcatakely forsterae бу борада ноёб ҳисобланади.
«Бизнинг олдимизда конвергент эволюцияга мисол турибди, бунда жуда ўхшаш белгилар ҳар хил турларда бир-биридан мустақил равишда ривожланади», – дейилади тадқиқотда.
Олимлар Дарвиннинг айрим ғоялари янги кашфиётлар билан инкор қилинади, деган хулосага келмоқда.